Жаҳон | 13:43 / 31.05.2022
26137
4 дақиқада ўқилади

Донецкда мактабга ҳужум, Бахмутдаги вайронгарчиликлар. Уруш суратлари

Урушнинг 96-кунида россиялик ҳарбийлар Северодонецкка кира бошлади. 97-кунга келиб эса, Луганск области маъмурияти раҳбари Сергей Гайдайнинг маълум қилишича, россиялик ҳарбийлар Северодонецкнинг бир қисмини эгаллаган. Донбассдаги Лисичанск ва Бахмут шаҳарлари учун ҳам жанглар давом этмоқда. Мариуполда шаҳар аҳолисидан РФ паспортларини тарқатиш учун ҳужжатлар қабул қилиш бошланган. АҚШ президенти Жо Байден Вашингтон снарядлари Россия ҳудудига етиб бориши мумкин бўлган баравар ўт очиш реактив тизимларини Украинага юбормаслигини айтди.

Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен ЕИ етакчиларининг навбатдаги саммити арафасида ОАВ вакиллари билан суҳбатлашмоқда. ЕИ давлатлари етакчилари душанба куни Украинага ёрдам кўрсатиш масаласида йиғилишди. Фото: AP Photo/Geert Vanden Wijngaert

Киев

Ирпендаги вайрон бўлган бинога қараётган болакай. Шаҳар март охирига қадар россияликлар оккупациясида бўлган. Мэр Александр Маркушиннинг сўзларига кўра, шаҳардаги биноларнинг 70 фоизи вайрон бўлган. Фото: Natacha Pisarenko / AP / Scanpix / LETA
Франциянинг янги ташқи ишлар вазири Катерина Колонна Бучага ташриф буюрди
AP Photo/Natacha Pisarenko
Ирпендаги вайрон бўлган уйлар олдидаги арғимчоқда ўтирган қизалоқ
AP Photo/Natacha Pisarenko
Ирпенга ҳужумлар чоғида вайрон бўлган уйлар ўртасидаги боғда онаси ёнида ўйнаётган болакай
AP Photo/Natacha Pisarenko
Андрей Петрович ва Валик Владимирович Киев атрофидаги Стоянкада аскарлар либосида суратга тушишмоқда
AP Photo/Natacha Pisarenko

Мариупол 

РФ қуролли кучларининг зирҳли катери Азов денгизи акваториясида, Мариупол атрофидаги сувларда. Бир неча кун олдин Мариуполдаги портга илк кема кирганди — «Славутич» юк ташувчи кемаси. Унга Ростовга олиб кетиш учун мўлжалланган металлар юкланган. Фото: Владимир Гердо / ТАСС

Донецк

ДХР кучлари назоратидаги ҳудуддаги 22-сонли мактаб кўриниши. ДХР расмийларига кўра, шаҳар Украина қуролли кучлари томонидан ўққа тутилган, олти киши ҳалок бўлган. Фото: Валентин Спринчак / ТАСС
Донецк ўққа тутилиши оқибатида ҳалок бўлган аёл. Фото: Валентин Спринчак / ТАСС
Донецк области ҳудудидаги украин танклари. Фото: AP Photo/Francisco Seco

Донбасс шимоли

Украин ва рус ҳарбийлари ўртасида жанглар кетаётган Северодонецкда кўтарилган тутун. РФ қуролли кучлари шаҳарни қуршовга олишга интилмоқда. Ҳозирда Донбасс шимолининг жуда кўп жойларида қақшатқич жанглар кетмоқда. Фото: Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA
Бахмут ўққа тутилиши вақтида вайрон бўлган бино. Россиялик ҳарбийлар бу шаҳарга тобора яқинлашмоқда.
Francisco Seco / AP / Scanpix / LETA
Бахмутдаги вайрон бўлган уйлар орасидаги мушук. Фото: Serhii Nuzhnenko / Reuters / Scanpix / LETA
Украиналик ҳарбий хизматчи аёл окопда
Serhii Nuzhnenko / Reuters / Scanpix / LETA
Украин ҳарбийларининг Бахмутдаги позицияси
Serhii Nuzhnenko / Reuters / Scanpix / LETA
Лисичанск аҳолиси вакили ёнаётган гараж олдида. Россия ҳарбийлари шаҳарни эгаллаш учун юриш қилмоқда.
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA

Харков области 

Харковда вайрон бўлган кўприк. Россия ҳарбийлари шаҳарни эгаллаш учун муваффақиятсиз уринишлардан сўнг май ойи ўрталарида бу шаҳар атрофидан чекинганди, аммо шу кунларда шаҳар яна ўққа тутилмоқда. Фото: Sergey Kozlov / EPA / Scanpix / LETA
Украина ҳудудий мудофаа кучлари жангчилари фронт чизиғидан қайтгач, дам олишмоқда
AP Photo/Bernat Armangue
Украина мудофаа кучлари жангчилари. Фото: Bernat Armangue / AP / Scanpix / LETA
Харковга берилган зарбалардан кейин чиққан ёнғин. Област ҳарбий прокуратураси маълумотига кўра, тинч аҳоли вакилларидан уч киши жабрланган. Шаҳар бир неча кун олдин ўққа тутилганида тўққиз киши ҳалок бўлганди. Фото: Carol Guzy / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA

Мавзуга оид