Ўзбекистон | 08:25 / 01.06.2022
10532
1 дақиқада ўқилади

Наманганда тегишли ҳужжатларга эга бўлмаган 700 млн сўмлик дорилар аниқланди

Наманган шаҳрида яшовчи фуқародан 50 қути хорижда ишлаб чиқарилган, қиймати 700 миллион сўмлик ҳужжатсиз дори воситалари топилиб, олиб қўйилди.

Фото: iiv.uz

Жорий йил 28 май куни соат 22:00 ларда олинган тезкор маълумот асосида Наманган вилояти ИИБ ЖҚБ тезкор ходимлари томонидан Наманган шаҳрида яшовчи, 1991 йилда туғилган фуқаронинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилган.

Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, тадбир давомида фуқаро уйнинг дарвозахонасида жами 50 дона қутиларда хориж давлатида ишлаб чиқарилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган 116 турдаги 700 000 000 сўмлик дори воситаларини ноқонуний равишда сақлаб келаётгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ашёвий далиллар божхона бошқармасига топширилди.

Мавзуга оид