Тиббиёт ходими фаолиятига аралашганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда
“Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Статистик маълумотларга кўра, 2018-2021 йилларда республикада 470 дан ортиқ ҳолатда тиббиёт ходимларига нисбатан турли шаклдаги тажовузлар қилинган.
Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилмоқда:
1) “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги қонун янги модда билан тўлдирилиб, унда “тиббиёт ходими”, “тиббий ёрдам” каби тушунчаларга таъриф берилиб, тиббиёт ходимлари фаолиятига аралашганлик қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланмоқда;
2) Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс тиббиёт ходими фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашганлик, яъни тиббиёт ходими тиббий ёрдам ёки тиббий хизмат кўрсатишига тўсқинлик қилганлик, худди шунингдек тиббиёт ходими тиббий ёрдам ёки тиббий хизмат кўрсатишига тўсқинлик қилиш мақсадида унга ноқонуний топшириқлар берганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи янги 197-7-модда билан тўлдирилмоқда;
3) Жиноят кодекси 277-моддаси учинчи қисми “г” бандига ўзгартириш киритилиб, безорилик жинояти ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан шахсга ёки унинг яқин қариндошларига нисбатан содир этилиши уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланишига олиб келиши кўрсатилиб, бунинг натижасида тиббиёт ходимларига безорилик оқибатида тажовуз қилганлик учун жавобгарлик оғирлаштирилмоқда.
Мавзуга оид
10:40 / 06.11.2024
Психологик ёрдам кўрсатиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланди
13:38 / 23.10.2024
Ердан фойдаланиш ҳақидаги қонунчилик талабларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилади
07:50 / 09.10.2024
Қасддан баданга енгил шикаст етказганлик учун жавобгарлик енгиллаштирилди
12:29 / 21.09.2024