Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Уруш бошланганидан бери Россияда армия ҳақидаги «фейклар» бўйича 55 та жиноий иш очилди
Ҳуқуқ ҳимоячиси Павел Чиков Россия Жиноят кодексининг Россия қуролли кучлари ва давлат идоралари ҳақидаги «фейклар» бўйича янги моддаси қўлланилиши юзасидан маълумотларни эълон қилди.
Бугунги кунга қадар Россияда РФ қуролли кучлари ва давлат идоралари ҳақидаги «фейклар» юзасидан янги модда бўйича 55 та жиноий иш очилган. Бундай маълумотларни 2 июнь, пайшанба куни Twitter’да адвокат, ҳуқуқ ҳимоячиси Павел Чиков тақдим этди.
«Жами, 24 февралдан бери Россияда урушга қарши баёнотлар ва норозилик намойишлари бўйича Жиноят кодексининг 20 моддаси бўйича камида 160 та жиноий иш қўзғатилди», - дейди у.
Россия қуролли кучлари ҳаракатлари ва Россияга қарши санкциялар қўллаш чақириқлари ҳақидаги «фейклар» учун жиноий жавобгарлик тўғрисидаги қонун 4 март куни давлат думаси томонидан иккинчи ва учинчи ўқишда бир овоздан маъқулланди. Ўша куни кечқурун ушбу қонунни Россия президенти Владимир Путин имзолади, шундан сўнг у кучга кирди.
Бир вақтнинг ўзида пайдо бўлган Россия Жиноят кодексининг 207.3-моддасида юқоридаги ҳаракатлар учун уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки 1,5 миллион рублгача жарима назарда тутилган. Агар мансаб мавқейидан жиноят содир этишда фойдаланилган бўлса ёки ҳаракатлар ғаразгўйлик мақсадида содир этилган бўлса, беш йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки 5 миллион рублгача жарима кўзда тутилган. Агар фейк маълумотлар жиддий оқибатларга олиб келган бўлса, айбдор деб топилган шахс 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Россияда «хорижий агент» деб тан олинган 160 та оммавий ахборот воситаларининг ҳар тўртинчиси Украинада уруш бошланганидан бери Адлия вазирлигининг тегишли реестрига киритилган, дейди Павел Чиков.
25 февраль куни «Роскомнадзор» ОАВ Украинадаги вазиятни ёритишда фақат Россиянинг расмий манбаларидан фойдаланиши кераклиги ҳақида огоҳлантирганди. Идора маълумотларига кўра, «ёлғон» хабарлар учун регулятор блоклаш ва 5 миллион рублгача жарима шаклида жазолаши мумкин.
Россияда РФ қўшинларининг Украинада ҳарбий ҳаракатлар бошлаши ортидан кўплаб мустақил оммавий ахборот воситалари «махсус ҳарбий операция» ҳақида ёлғон маълумот тарқатишда гумонланиб блокланди.
Мавзуга оид
16:23
Арманистон ҳукумати геосиёсий курсини ўзгартириш учун халқдан мандат олди — сиёсатшунослар
14:20
Россиядан кетган фуқароларнинг мол-мулки хатланиши мумкин
18:53 / 10.06.2026
Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистонга транзитини оширишга тайёрлигини маълум қилди
08:45 / 09.06.2026