Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина ва Россия ҳарбийлар жасадларини алмашгани айтилди
Украина ҳамда Россия армияси уруш вақтда ҳалок бўлган аскарларининг жасадларини алмашган. Бу ҳақда Россиянинг Биринчи канал давлат телеканали мухбири Ирина Куксенкова ёзмоқда.
Унинг айтишича, Украинанинг Запароже вилоятидаги тўқнашувлар кесишган жойда икки томон ҳам бир-бирига ҳалок бўлган аскарларнинг жасадларини юборган. Томонлар 160 тадан жасад алмашган. Бу маълумот ҳозирча расмий манбаларда тасдиқланмади.
Куксенкованинг ёзишича, унга маълумотни разведкачилар тақдим этган. Россия давлат канали мухбири жасадлар алмашилгани ҳақидаги хабарни разведкадан эксклюзив тарзда олгани, бу маълумот унинг каналидан олингани айтилмай тарқалаётганидан жаҳли чиққанини ҳам иддао қилган.
Мухбир кейинги постида аниқлик киритишича, Украина томонига юборилган жасадлар «Азовстал» заводида ҳалок бўлган украин ҳарбийларига тегишли бўлган.
Мавзуга оид
16:23
Арманистон ҳукумати геосиёсий курсини ўзгартириш учун халқдан мандат олди — сиёсатшунослар
14:20
Россиядан кетган фуқароларнинг мол-мулки хатланиши мумкин
18:53 / 10.06.2026
Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистонга транзитини оширишга тайёрлигини маълум қилди
16:47 / 10.06.2026