Жамият | 19:19 / 06.06.2022
38151
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда «Райҳон» миллий таомлар ошхонасида ёнғин содир бўлди

Ёнғин натижасида етказилган зарар миқдори ҳозирча аниқ эмас.

6 июн куни соат 18:37 да Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган «Райҳон» миллий таомлар биносининг том қисмида ёнғин келиб чиққан.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, ёнғин ҳақидаги хабарга асосан 4 та ёнғин-қутқарув экипажи зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 19:03 да тўлиқ ўчирилган.

Ёнғин сабаблари ҳамда етказилган зарар миқдори ҳозирча аниқ эмас.

Аввалроқ оловни мустақил ўчириш учун қилинган ҳаракат Тошкент давлат техника университети ўқув биноси ёнидаги ошхонада келиб чиққан ёнғин катталашиб кетишига сабаб бўлган, Олмазор туманида жойлашган икки қаватли миллий таомлар ошхонаси ёниб кетган, Чилонзордаги «Шовотландия» кафесида юз берган ёнғин оқибатида 5 киши ҳалок бўлганди

Жамшид Ниёзов
Тайёрлаган Жамшид Ниёзов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид