Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сардор Умрзоқов Россия ҳукумати вакиллари билан учрашувлар ўтказди
Жорий йилнинг 3-4 июнь кунлари бош вазир ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов бошчилигидаги Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Москва шаҳрига (Россия) ташриф буюрди.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабарига кўра, икки кунлик ташриф давомида Россиянинг бир қатор расмийлари, хусусан, ҳукумат раиси ўринбосари Алексей Оверчук, ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳамда иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников билан учрашувлар бўлиб ўтди.
Учрашувлар чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати, амалдаги келишувлар ҳаётга жорий этилиши, шунингдек, Ўзбекистон-Россия муносабатларини янада ривожлантириш муҳим жиҳатлари муҳокама қилинди.
Икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали муносабатларнинг барча соҳаларида мустаҳкам алоқалар ҳамда фаол ҳамкорлик кузатилаётгани қайд этилди. Олдин келишилган лойиҳалар, дастур ва ташаббусларни илгари суриш бўйича биргаликдаги ишларни давом эттиришга ўзаро содиқлик билдирилди.
Инвестициявий, савдо-иқтисодий, саноат, транспорт ва логистика ҳамкорлиги масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Икки давлат ўртасидаги ўзаро манфаатли шерикликни чуқурлаштириш амалий механизмлари бўйича муштарак позициялар ишлаб чиқилди.
Учрашув якунида томонларни қизиқтирган масалаларни ҳал қилишга қаратилган навбатдаги тадбирлар бўйича таклифлар алмашилди ҳамда ўзаро муносабатлар кўриб чиқилган барча йўналишларга доир амалий ҳамкорлик қилиш йўллари тўғрисида келишиб олинди.
Мавзуга оид
16:23 / 11.06.2026
Арманистон ҳукумати геосиёсий курсини ўзгартириш учун халқдан мандат олди — сиёсатшунослар
14:20 / 11.06.2026
Россиядан кетган фуқароларнинг мол-мулки хатланиши мумкин
18:53 / 10.06.2026
Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистонга транзитини оширишга тайёрлигини маълум қилди
08:45 / 09.06.2026