Россия Ҳисоб палатаси давлат ташқи қарзи ҳажмини маълум қилди
Россия Федерациясининг чет эл валютасида хизмат кўрсатишдан бош тортиши туфайли Россиянинг давлат ташқи қарзи ўсишда давом этмоқда. Россия Ҳисоб палатасининг ҳисоботига кўра, у долларда камайди, лекин рублда кўпайди.
Россия Ҳисоб палатаси «Россиянинг хорижий валютадаги давлат ташқи қарзи 2,6 миллиард долларга камайгани» ҳақида хабар берди. 7 июнь, сешанба куни эълон қилинган тезкор ҳисоботга кўра, 1 апрель ҳолатига давлат ташқи қарзи 57 143,2 миллион долларни ташкил этди.
Шу билан бирга, ҳужжатдан кўриниб турибдики, рублда давлат ташқи қарзи 369,5 миллиард рублга, яъни қарийб 6 миллиард долларга ошган. Шундай қилиб, ҳақиқатда Россиянинг давлат ташқи қарзи камаймаган, балки 8,3 фоизга ошган.
Ҳисоботда, шунингдек, «жаҳон нархларининг ўсиши, рублнинг заифлашиши ва шошилинч талаб фонида» Россияда март ойида инфляция йиллик кўрсаткичларда 16,7 фоизгача тезлашгани таъкидланган. Шу билан бирга, аҳоли ихтиёридаги реал пул даромадлари 1,2 фоизга камайди. Бундан ташқари, «узоқ вақт ичида биринчи марта миграциянинг ташқига чиқиб кетиши оқими кузатилди» – идора маълумотларига кўра, икки ой ичида Россияни 41,8 минг киши тарк этган.
Россиянинг Украинада ҳарбий ҳаракатлар бошлаши ортидан киритилган санкциялар ғарб инвесторларининг Россия Молия вазирлиги, Марказий банки ёки Миллий фаровонлик жамғармаси билан алоқаларини тўхтатиб қўйди. Март ойи бошида АҚШ Молия вазирлиги «қарзлар билан боғлиқ фоизлар, дивидендлар ёки тўловларни олиш» учун санкцияларни истисно этувчи вақтинчалик лицензия берди. Бу Молия вазирлигига инвесторларга тўловни давом эттириш ва давлат қарзи бўйича дефолтнинг олдини олиш имконини берди.
Май ойи охирида АҚШ Молия вазирлиги Россия давлат қарзига хизмат кўрсатиш лицензияси муддатини узайтирмади. Шундан сўнг, Bloomberg маълумотларига кўра, Россия учун эҳтимолий дефолт бўйича 30 кунлик муддат бошланди, сабаби 27 май куни кечқурун Россия еврооблигациялари эгалари купон тўловлари сифатида деярли 100 миллион доллар ололмади. Россия зарур маблағларни Миллий ҳисоб-китоб депозитарийсидаги ҳисобрақамига киритганини таъкидлади, бу эса у ўз мажбуриятларини бажарганини англатади, деб тушунтирди Bloomberg. Россия молия вазири Антон Силуанов Россия давлат қарзига рублда хизмат кўрсатишда давом этишини айтди.
Агар инвесторлар бир ой ичида пулни ололмаса, Россиянинг ташқи қарзи бўйича дефолт юзага келади - 1918 йилдан бери биринчи марта, ўшанда большевиклар чор тузуми қарзларини тўлашдан бош тортганди.
Мавзуга оид
18:09 / 05.11.2024
Туркия Қирғизистоннинг ташқи қарзидан кечди
17:21 / 29.10.2024
2025 йилда Ўзбекистон 5,5 млрд долларгача ташқи қарз олиши мумкин
17:43 / 18.10.2024
“Қарз олинганига яраша, иқтисодий кўрсаткичлар барқарор бўлиши лозим” — Жаҳон банки катта иқтисодчиси
15:54 / 16.10.2024