Ўзбекистон | 08:22 / 09.06.2022
4599
1 дақиқада ўқилади

Пахта майдонида сувни тежайдиган технологияни қўллаганларга субсидия ажратилади

Ҳукумат қарори билан пахта ва бошоқли дон экин майдонларини суғориш учун қайта тикланувчи энергия манбалари ҳамда кўчма генераторлар каби ускуналарни сотиб олиш харажатлари бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. 

Фото: Kun.uz

“Ҳуқуқий ахборот” канали хабарига кўра, талабгорларга 10 гектардан кам бўлмаган, сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий этилган пахта ва бошоқли дон экин майдонларини суғориш учун:

қайта тикланувчи энергия манбалари ускуналарини сотиб олиш харажатлари 50 фоизигача, бироқ 100 млн сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда;

кўчма генераторлар ускуналарини сотиб олиш харажатлари 30 фоизигача, бироқ 30 млн сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда субсидия берилади.

Талабгорлар субсидия ажратиш юзасидан ариза билан туман ҳокимлигига мурожаат қилади. Ҳужжатлар мурожаат келиб тушган кундан бошлаб 10 иш кунида ўрганиб чиқилади.

Ҳудудий ишчи гуруҳ:

ҳар 10 кунда талабгорга субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосаларни тушган кундан эътиборан умумлаштириб, таҳлил қилади;

субсидия оладиган талабгорлар рўйхатини 1 августгача Сув хўжалиги вазирлигига, 20 ноябргача Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этади.

Вазирликлар томонидан субсидиялар тегишлича 10 августгача ҳамда 1 декабргача ажратилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид