Африка иттифоқи раҳбари Киевни Одесса портларини миналардан тозалашга чақирди
Агар Украинадан буғдой экспорти тикланмаса, Африка жуда жиддий очарчиликка дуч келади, дея огоҳлантирди Маки Сал.
9 июнь, пайшанба куни Африка иттифоқининг раиси бўлган Сенегал президенти Маки Сал Киевни Украинадан дон экспорт қилиш учун Одесса портларини миналардан тозалашга чақирди.
Россиянинг Украинада ҳарбий ҳаракатлар бошлаши фонида юзага келган дон экспорти билан боғлиқ муаммолар туфайли Африкада дон нархи кўтарилди. Бу иқлим ўзгариши оқибатларига янада жиддий таъсир кучи берди ва қитъада ижтимоий тартибсизликлар хавфини оширди, деб таъкидлайди AFP агентлиги.
Жаҳон дон экспортининг 30 фоизи Россия ва Украина ҳиссасига тўғри келади. Агар Украинадан буғдой экспорти тикланмаса, Африка қитъани беқарорлаштириши мумкин бўлган жуда жиддий очарчилик ҳолатига тушиб қолади, деди Сал France 24 телеканали ва RFI радиосига берган интервьюсида.
Аввалроқ Москва Украинани Одесса портлари яқинидаги сувларни миналардан тозалашга чақирган эди. Бироқ, Киев бу душманга портларга ҳужум қилиш имкониятини беришидан қўрқиб, бундан бош тортди.
3 июнь куни Маки Сал Сочида Россия президенти Владимир Путин билан учрашди. Африка иттифоқи раҳбари France 24 ва RFI’га ушбу учрашувдан бир ҳафта ўтиб берган интервьюсида айтишича, Россия президенти уни Россия Украинадан ғалла экспортини чеклаб қўймаслигига ишонтирган. «Мен ҳатто унга (Путинга) шундай дедим: украинлар айтишяптики, агар миналар тозаланса, сизлар портларга кирасизлар. У йўқ, кирмаймиз деди, шундай кафолат берди», — деди Сенегал президенти журналистларга.
10 июнь куни Сал Франция президенти Эммануэл Макрон билан учрашиши керак. Кутилишича, Африка иттифоқи раиси ундан ЕИнинг Россияга қарши санкцияларини, хусусан, Россия банкларини SWIFT глобал тизимидан узиб қўйишга оид санкцияларни бекор қилишда ёрдам беришни сўрайди.
«Бизнинг банкларимиз асосан Европа банклари билан боғланганлиги сабабли, улар Россиядан келган товарлар учун энди аввалгидек тўловни амалга ошира олмайди», деб тушунтирди Сал.
Мавзуга оид
21:42 / 23.12.2024
WP: Украина ҳукумати уруш 2025 йилда тугашига ишонмоқда
22:14 / 21.12.2024
Украинада аскарлар етишмаётгани сабаб ҳаво ҳужумидан мудофаа ҳарбийларини юбориш буюрилди
20:38 / 21.12.2024
Курск областининг Рилск шаҳри ўққа тутилди
18:44 / 21.12.2024