Жаҳон | 16:35 / 10.06.2022
15267
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон россияликлар орасида саёҳат учун энг машҳур йўналишлардан бирига айланди

Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги туристлар оқими ўсиб бормоқда ва 2022 йил охирига келиб пандемиядан олдинги кўрсаткичдан ошиб кетиши мумкин.

Фото: Kun.uz

Жорий йилнинг 10 июнь куни Россия давлат думаси депутати, туризм ва туризм инфратузилмасини ривожлантириш қўмита аъзоси Артем Прокофьев шу ҳақда маълум қилди

«2017 йилдан бери мамлакатларимиз ўртасида сайёҳлар оқими ортиб бормоқда. 2022 йилги натижалар биз пандемиядан олдинги кўрсаткичдан ошиб кетишимиз мумкинлигини кўрсатмоқда. Россиялик сайёҳларнинг Ўзбекистонга ташрифи соддалаштирилгани сайёҳлик оқимининг ўсишига хизмат қилган муҳим қадамдир», — деди Прокофьев давлат думасининг Ўзбекистон парламенти билан алоқалар бўйича депутатлар гуруҳи ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг давлат думаси билан парламентлараро алоқалар бўйича гуруҳи қўшма мажлисида. 

Депутатнинг таъкидлашича, май ойидаги байрамлар якунларига кўра, Ўзбекистон Россиядан чиқиш туризми учун энг машҳур йўналишлардан бирига айланди. 

«Ўзбекистонга ташриф буюрган хорижлик сайёҳларнинг деярли тўртдан бир қисми россияликдир», - дея қўшимча қилди Прокофьев. 

У, шунингдек, «Ростуризм» маълумотларига кўра, Ўзбекистон ҳозирда бутун постсовет ҳудудидаги энг ривожланган сайёҳлик йўналиши эканлигини айтди. 

«Ҳафтада 100 тагача рейс қатнаяпти. Бу ҳамкорликнинг жуда истиқболли йўналиши, деб ҳисоблаймиз», — дея хулоса қилди депутат. 

Мавзуга оид