Ўзбекистон | 21:51 / 11.06.2022
51385
1 дақиқада ўқилади

“Буни кўриб одам қўрқиб кетди” — президент Тошкент йўлларидаги қоидабузарликлар ҳақида

“Шунақа “нарушения” кўп, шунақа “пробкалар” кўп... Хоҳлаган одам хоҳлаган нарсасини қилиб юрибди шопирлар”, дея Тошкентни машинада бир ярим соат айлангандаги таассуротини айтди давлат раҳбари.

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентни машинада айланганида йўлларда кўрган тартибсизликларидан ҳайратга тушганини айтди.

“Мен ўтган куни машинада бир ярим соат Тошкентни айландим. Юриб бўлмади. Мен ўзим юрган катта кўчаларда юриб бўлмади. Шунақа “нарушения” кўп, шунақа “пробкалар” кўп... Хоҳлаган одам хоҳлаган нарсасини қилиб юрибди шопирлар. Одам қўрқиб ҳам кетди буни кўриб. Мен ўзим ҳайрон қолдим”, – деди давлат раҳбари.

“Менимча” кўрсатувининг бугунги сонида айтилишича, Мирзиёев бу ҳақда 6 июн кунги тақдимот вақтида гапириб ўтган.

Шу куни президент Тошкент ерусти ҳалқа метросининг иккинчи босқичи қурилишини бориб кўрган эди. Ташриф давомида пойтахтда жамоат транспортини ривожлантириш ва метрополитенда йўловчиларни кўпайтириш лойиҳалари тақдимот қилинганди.

Мавзуга оид