Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва БАА давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш соҳасида ҳамкорлик муддатини уч йилга узайтирди
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумат ишлари вазири Муҳаммад бин Абдуллоҳ ал-Гергави билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё”.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълумотига кўра, музокаралар чоғида БАА ҳукумати билан 2019 йил апрель ойидан буён бирга рўёбга чиқарилаётган давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш дастурини ҳаётга жорий этиш доирасидаги икки томонлама ҳамкорлик натижалари муҳокама қилинди.
Сўнгги 3 йил ичида дастур доирасида 142 та семинар ўтказилгани, 25 та йўналишда 175 та ташаббус, шу жумладан “Ҳукумат акселератори”, “Бир миллион дастурчи”, “Ёш раҳбарлар” каби лойиҳалар ҳамда мамлакат иқтисодий ва ижтимоий ҳаёт турли соҳаларини қамраб олган бошқа муҳим ташаббуслар илгари сурилгани қайд этилди.
Учрашувда Ўзбекистон ва БАА ўртасида давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш соҳасидаги ҳамкорлик муддатини кейинги уч йилга узайтириш тўғрисида битим имзоланди.
Янгиланган дастур концепцияси молия, таълим, иқтисодиёт, давлат бошқаруви, озиқ-овқат хавфсизлиги ва қишлоқ хўжалиги, божхона ва логистика соҳаларида Бирлашган Араб Амирликлари кўмагида янги ўқув дастурлари, малака ошириш ва бошқа тадбирларни ташкил этишни назарда тутади.
Мавзуга оид
14:06 / 25.05.2026
БАА билан “Сифатли давлат бошқаруви” дастури йўлга қўйилади
17:39 / 22.05.2026
Шавкат Мирзиёев Миллий китобхонлик ҳаракатига старт берди
14:31 / 22.05.2026
Шавкат Мирзиёев: БАА билан кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳим
20:00 / 17.05.2026