Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буюк Британия Мудофаа вазирлиги: Россия Украинага қўшимча кучлар жўнатмоқчи
Гап катта эҳтимол билан захира кучлари ҳақида кетмоқда.
Фото: Владимир Гердо / ТАСС
Буюк Британия мудофаа вазирлиги Украинадаги уруш бўйича навбатдаги ҳисоботида сўнгги ҳафталарда Россия, катта эҳтимол билан, ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш учун айрим бригадаларнинг учинчи батальонларини тайёрлашни бошлаганини маълум қилди.
Қоидага кўра, учта батальондан иборат бригадалардан жанговар ҳаракатларда бир вақтнинг ўзида максимум ҳолатда иккита батальон қўлланиши мумкин.
Британия ҳарбий разведкасига кўра, учинчи батальонларда кўп ҳолларда аскарлар етарли эмас, шунинг учун Россия уларни сафарбар қилинган захирадагилар ва яқинда шартнома имзолаган ҳарбийлар ҳисобига тўлдиришига тўғри келади.
Мавзуга оид
16:17
Россия ва Украина ўртасидаги вақтинчалик сулҳ бузилмоқда. Воқеалар ривожи
19:41 / 05.05.2026
Украина Чувашияга ракета ва дронлар билан ҳужум қилди
07:38 / 05.05.2026
Россия ва Украина вақтинчалик сулҳ эълон қилди
21:06 / 04.05.2026