Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Инсон аъзолари ва тўқималари олди-сотдиси билан шуғулланганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда
Сенат йигирма еттинчи ялпи мажлисида “Инсон аъзолари ва тўқималари трансплантацияси тўғрисида”ги қонун қабул қилиниши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун муҳокама қилинди.
Сенат ахборот хизмати хабарига кўра, мажлисда “Инсон аъзолари ва тўқималари трансплантацияси тўғрисида”ги қонун қабул қилингандан сўнг кўплаб фуқаролар томонидан буйрак ва жигар трансплантацияси масаласида мурожаатлар сони ортиб бораётгани таъкидланди.
Қонунда трансплантация соҳасида қонунчилик нормаларини бузганлик учун Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига, шунингдек, “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги ҳамда “Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида”ги қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда.
Жумладан, инсон аъзолари ва тўқималарини олиш, трансплантация қилиш белгиланган шартлари ҳамда тартибини бузганлик, вафот этган одам аъзоларини ёки тўқималарини у тириклигида розилигини олмай туриб, илмий ёки таълим мақсадларида бузилмайдиган ҳолда сақлаш учун олганлик, инсон аъзолари ва тўқималари олди-сотдиси билан шуғулланганлик, инсон трансплантация қилинадиган аъзоларини ва тўқималарини Ўзбекистондан ташқарига олиб чиққанлик учун жавобгарлик белгилаш назарда тутилган.
Бундан ташқари, кўпчиликни хавотирга солаётган инсон аъзолари ва тўқималарини олиш мақсадида одам ўғирлаганлик ёки одам савдоси билан шуғулланганлик учун ҳам жавобгарлик белгиланмоқда.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Мавзуга оид
17:48 / 11.12.2025
Ўзбекистонда илк марта 7 ойлик болага жигар кўчириб ўтказилди
22:23 / 02.12.2025
Илк марта 3D-принтерда босилган шоҳ парда беморнинг кўриш қобилиятини тиклади
12:02 / 24.11.2025
Трансплантация амалиёти учун тиббий хулосалар бериш тартиби белгиланди
23:16 / 27.08.2025