Ўзбекистон | 20:17 / 13.06.2022
9433
2 дақиқада ўқилади

Савдо-саноат палатаси узоқ қишлоқлардаги мебелчилар учун кўргазма ташкил қилди

13 июнь куни “Ўзэкспомарказ”да Савдо-саноат палатаси томонидан ташкил этилган “Made in Uzbekistan: мебель, интерьер, дизайн” кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Президент ташаббуси билан Бувайда туманида “Мебелчилик саноат зонаси” ташкил этилди. Жорий йилнинг 12-13 май кунлари Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига қилган ташрифи чоғида ташкил этилган “Мебелчилик саноат зонаси” билан танишиб чиқди ва Бувайда тажрибаси мисолида Мебеллар кўргазмаси ўтказиш топшириғи берилди.

Савдо-саноат палатаси томонидан топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 13 июнь куни “Ўзэкспомарказ”да “Мебель саноати, интерьер ва дизайн” кўргазмаси ўз фаолиятини бошлади.

Бувайда тумани мисолида мамлакатимизнинг энг узоқ қишлоқларидаги барча тадбиркорлар ушбу кўргазмада мутлақо ҳеч қандай тўловларсиз қатнашиш ва улар ўзларининг маҳсулотларини тўғридан тўғри жаҳоннинг исталган давлатига сотиш имкониятлари пайдо бўлмоқда.

Кўргазмани Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов очиб берди.

Палата раиси ўз нутқида давлатимиз раҳбари томонидан маҳаллий саноатни ривожлантириш ва рақобатбардош маҳсулотларни ўзлаштириш борасида олиб борилаётган амалий чора-тадбирлар тўғрисида тўхталиб ўтди.

Кўргазмада Республиканинг барча вилоят ва туман, ҳатто кичик қишлоқлардан 80 га яқин тадбиркорлар ҳам иштирок этишмоқда.

Кўргазма ўз ишини 16 июнга қадар давом эттиради.

Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати (T)

Мавзуга оид