Ўзбекистон | 07:12 / 14.06.2022
9168
1 дақиқада ўқилади

«Компас» мажмуаси ва Қўйлиқ бозори оралиғидаги ерости ўтиш йўли вақтинча ёпилади

Тошкент ҳалқа автомобил йўлида жойлашган "Компас" савдо мажмуаси ва Қўйлиқ деҳқон бозори оралиғидаги ерости ўтиш йўли вақтинча ёпилади.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, бу йўл-қурилиш ишлари олиб борилаётгани сабабли амалга оширилади.

Қайд этилишича, бу вақт давомида пиёдалар Тошкент ҳалқа автомобил йўлидаги 9 қаватли уй ва Қўйлиқ кийим бозори оралиғида жойлашган ерости пиёдалар ўтиш йўлидан фойдаланиши мумкин.

Пойтахт ҳокимлиги шаҳар аҳолисидан ноқулайликлар учун узр сўраган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид