Тошкент ерусти метросининг яна 5 та бекати фойдаланишга топширилди
Энди ерусти метросида «Қурувчилар» массивигача бориш мумкин.
Тошкентда ерусти ҳалқа метро йўлининг II босқичи доирасида қуриб битказилган 5 та бекатда йўловчи ташувлари бошланди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қўйлиқ—Қурувчилар участкасида қурилиш ишлари тугатилган 5 та бекатнинг умумий узунлиги 7,74 километр.
Шундай қилиб, Тошкент метрополитенининг бекатлари сони 48 тага етди. Ерусти метроси қурилишининг иккинчи босқичи тўлиқ якунланиши билан Тошкент метрополитенининг жами узунлиги 70 километрдан зиёд, бекатлар сони 50 та бўлади.
Бекатларга ҳозирча янги ном берилмаган.
2023 йил апрел бошида Тошкент шаҳар ҳокимлиги метрополитен ерусти линиясининг Дўстлик—Қўйлиқ ва Олмазор—Сергели йўналишларидаги бекатларни номлаш бўйича овоз беришга чақирганди.
Маълумот учун, «Дўстлик» метро бекатидан «Қўйлиқ» бекатигача бўлган метро линиясининг биринчи босқичи 2020 йил август ойида ишга туширилганди. Ўша йилнинг декабр ойида Чилонзор линиясининг давоми бўлган Сергели филиали очилганди.
Яна иккита станцияни ўз ичига олган, узунлиги қарийб 4 км бўлган «Қурувчилар» — «Қипчоқ» бекатининг (Сергели линиясининг 5-бекати) қурилиши давом этмоқда. Ҳозирча ушбу йўналишда автобуслар қатнови йўлга қўйилган.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда тўй қилиш тартиби янгиланади
Ўзбекистон | 17:03 / 22.04.2025
Қулупнайчилар қишлоғи: Ўқчидан репортаж
Жамият | 15:15 / 22.04.2025
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
Трамп Путинга муҳлат берди, Франция Фаластинни тан олмоқчи — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 17:10 / 21.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентдаги тиббиёт институтлари битирувчи курс талабаларига университет дипломи берилади
Ўзбекистон | 07:42
-
Гурбангули Бердимуҳамедов Самарқандда Ҳазрати Хизр мажмуасига ва «Боқий шаҳар» боғига ташриф буюрди
Ўзбекистон | 07:30
-
Австралияда юзлаб коалалар вертолётдан туриб ўққа тутилди
Жаҳон | 01:16
-
Кения президенти россиялик олиргархнинг пулларини ювишда айбланмоқда
Жаҳон | 00:31
Мавзуга оид

17:42 / 22.04.2025
Юнусободда Lacetti ёниб кетди

10:53 / 22.04.2025
Жомбой тумани ФВБ бошлиғи пора билан ушланди

21:12 / 18.04.2025
Тошкентда номаълум шахс сохта қурол билан банкни ўмармоқчи бўлди

09:40 / 17.04.2025