Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
НАТО бош котиби: Швеция Туркия билан икки шарт бўйича муросага боради
Йенс Столтенберг Швеция бош вазири билан учрашиб, Стокҳолмнинг Туркия билан бир нечта шарт бўйича муросага келиш истагини олқишлади.
Швеция НАТОга аъзолик аризаси фонида Анқара Стокҳолмга тақдим этган шартлар рўйхатидан иккитаси бўйича Туркия билан муросага боради. Бу ҳақда 13 июнь, душанба куни Швеция бош вазири Магдалена Андерссон ва Шимолий Атлантика альянси бош котиби Йенс Столтенберг учрашувида маълум қилинди.
Столтенберг Швеция терроризмга қарши қонунчилигига ўзгартиришлар киритишни бошлаб юборгани, шунингдек, Туркияга мудофаа саноати учун маҳсулотлар етказиб беришга ҳуқуқий асос яратишга тайёр эканини маъқуллади. «Бу Туркия томонидан эълон қилинган муаммоларни ҳал қилиш учун икки муҳим қадамдир», деди Столтенберг.
«Биз Туркиянинг хавотирларини жуда жиддий қабул қиляпмиз, айниқса терроризмга қарши кураш билан боғлиқ хавфсизликка оид ташвишларини», деди Андерссон.
Туркия 25 май куни Швеция ва Финландия вакиллари билан бўлиб ўтган йиғилишда бу давлатларга 10 та шартни илгари сурди. Улардан асосийси - Туркияда террористик деб эълон қилинган Курдистон Ишчи партияси фаолиятининг тақиқланиши.
Финландия ва Швеция Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб кириши фонида НАТОга қўшилиш ниятини эълон қилди. Бироқ, бу давлатларни иттифоққа қабул қилиш учун унинг барча 30 аъзосининг розилиги керак. Айни пайтда, Анқара ҳамон «ҳа» дейишга тайёр эмас. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған буни «Финландия ва Швецияда Туркияда террорчилик ташкилотлари вакиллари деб аталувчи курдлар бўйича аниқ позиция йўқлиги» билан изоҳлади.
Бундан ташқари, Туркия 2019 йилда Сурияда курдларга қарши ҳарбий операция бошланганидан сўнг Стокҳолм ва Ҳелсинки Туркия томонига мудофаа маҳсулотларини етказиб беришга санкциялар жорий этганига қарши позицияда.
Мавзуга оид
18:17 / 15.06.2026
Туркиянинг зилзиладан жабрланган Ҳатай вилоятида Ўзбекистон маҳалласи очилди
22:29 / 13.06.2026
Ўзбекистон ва Швеция ўртасида илк бор миграция соҳасида битим ва қўшма декларация имзоланди
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
20:23 / 12.06.2026