Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Китоб туманининг собиқ ҳокими вилоят ҳокими ўринбосари бўлди.
Қашқадарё вилояти Китоб тумани собиқ ҳокими Алишер Исамиддинович Зокиров вилоят ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари — вилоят туризм ва маданий мерос бош бошқармаси бошлиғи бўлади. Бу ҳақда бугунги сессияда вилоят ҳокими маълум қилди.
А.Зокиров 1976 йилда туғилган. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.
У 2019 йил октябридан буён Китоб тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётганди.
Бундан олдинроқ Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Ўктам Пардаев Китоб тумани ҳокими лавозимига тайинлангани хабар қилинганди.