Жаҳон | 08:16 / 14.06.2022
8012
2 дақиқада ўқилади

Евроиттифоқ «ковид-паспортлар» амал қилиш муддатини бир йилга узайтирмоқчи 

Европарламентда «ковид-паспортлар»нинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги қарор Европа иттифоқи фуқароларининг ҳаракат эркинлигини кафолатлаш истаги билан изоҳланди.

Фото: Picture Alliance

Европа иттифоқида рақамли «ковид-паспортлар»нинг (EUDCC) амал қилиш муддати яна бир йилга - 2023 йилнинг июнига қадар узайтирилади. Европарламент ва ЕИ кенгашининг ушбу қўшма қарори 13 июнь душанба куни эълон қилинди. 

Бу қадам коронавируснинг янги варианти пайдо бўлган тақдирда Европа иттифоқи фуқаролари ҳаракат эркинлигини кафолатлаш истаги билан изоҳланади, унга «ташвишли» (variant of concern) мақоми берилади, дея хабар қилди Европарламент матбуот хизмати. 

Муҳокама иштирокчилари Европа иттифоқига аъзо давлатлар EUDCC эгалари учун эркин ҳаракатланишга қўшимча чекловлар қўйишдан тийилиши керак деган фикрга келди. Бундай чекловлар аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш учун зарур бўлса, мутаносиб бўлса ва камситишларга олиб келмаса, рухсат берилади. 

«Биз чекланмаган эркин ҳаракатланишга қайтишга қатъий қарор қилдик», деди Европарламент ва Европа иттифоқи кенгашининг қарорини адлия ва қонун устуворлиги бўйича еврокомиссари Дидье Рейндерс. 

У Европа иттифоқининг кўплаб давлатлари ҳозирда барча саёҳат чекловларини, шу жумладан коронавирусга қарши эмлаш сертификати ёки касаллик яқинда кузатилгани ёхуд мусбат тестни тақдим этиш заруриятини бекор қилганини айтди. «Бироқ, эпидемиологик вазият тезда ўзгариши мумкин», деб огоҳлантирди у. 

Мавзуга оид