Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда хусусий коллеж ва техникумлар ташкил этилади
Президент раислигида аҳолини касб-ҳунарга ўқитишни такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.
Давлат раҳбари аҳолини касб-ҳунарга ўқитишда хусусий сектор улушини кўпайтириш лозимлигини таъкидлади.
Ҳозирда қонуний асослар бўлса-да, биронта хусусий коллеж ёки техникум мавжуд эмаслиги кўрсатиб ўтилди.
“Хорижий компаниялар ҳам ёшларимизни касбга ўқитиб, бандлигини таъминлаш бўйича кўплаб ташаббусларни билдирмоқда”, дейилади расмий хабарда.
Қайд этилишича, бу борадаги ишларни фаоллаштириш мақсадида хусусий коллеж ва техникумлар ташкил этиш учун қатор имтиёзлар берилади:
- лицензия олиш учун талаблар қайта кўриб чиқилиб, зарур маблағнинг минимал миқдори 2 бараварга камайтирилади;
- бўш бинолар узоқ муддатга ижарага берилади;
- хориждан келтириладиган адабиётлар ва ускуналар божхона тўловларидан озод қилинади;
- халқаро малака сертификатини олган ҳар бир битирувчи учун 1 миллион сўмдан тўлаб берилади;
- эҳтиёжманд ёшлар тўлов-контракти маблағининг 30 фоизи қоплаб берилади.
Мавзуга оид
09:20 / 27.05.2026
Тошкентдан Қорақалпоғистонгача “яшил” техникумлар ташкил этилади
11:44 / 30.03.2026
Ўзбекистонда 14 та “яшил” техникум очилади
18:59 / 06.03.2026
Эҳтиёжманд оилалардаги аёллар учун давлат гранти квотаси 2 баробар оширилади
10:03 / 12.02.2026