Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иштихон тумани собиқ ҳокими Самарқандда янги лавозимда иш бошлади
Самарқанд вилоятининг Иштихон тумани собиқ ҳокими Шуҳрат Неъматов янги лавозимда иш бошлади. Бу ҳақда Маҳалла ва нуронийларни қўллаб - қувватлаш вазирлиги хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири буйруғи билан Шуҳрат Неъматов Самарқанд вилояти Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи нуронийлар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Шуҳрат Неъматов 1960 йилда Самарқанд вилояти, Оқдарё туманида таваллуд топган. Узоқ йиллар мобайнида турли юқори лавозимларда фаолият юритган. 2015 йилда "Меҳнат шуҳрати" ордени билан мукофотланган.
У меҳнат фаолияти давомида Самарқанд вилояти Ўрмон хўжалиги бошқармаси бошлиғи, Оқдарё тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари, туман қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи, Оқдарё тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчиси, Оқдарё тумани ҳокими сифатида ишлаган.
2007 йилдан 2022 йилнинг 15 июн кунига қадар Шуҳрат Неъматов Иштихон тумани ҳокими вазифасида фаолият олиб борган.
Мавзуга оид
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026
Самарқанд туманлари қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва қайта ишлаш саноатига ихтисослашган ҳудуд сифатида ривожлантирилади
17:45 / 05.06.2026