Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коррупцияга қарши курашиш ишлари самарадорлигини рейтинг баҳолаш услубиёти эълон қилинди
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг “Коррупцияга қарши курашиш ишлари самарадорлигини рейтинг баҳолаш услубиётини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи лойиҳаси эълон қилинди.
Коррупцияга қарши курашиш ишлари самарадорлигини рейтинг баҳолаш услубиётига кўра, коррупцияга қарши курашиш ишлари самарадорлигини рейтинг баҳолаш давлат ташкилотлари коррупцияга қарши курашиш бўйича олиб бораётган фаолияти самарадорлигини пухта таҳлил қилиш, баҳолаш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш мақсадида ўтказилади.
Рейтинг баҳолаш алоҳида индикаторлардан ташкил топган қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилади:
- биринчи йўналиш — давлат ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш бўйича механизм ва ҳуқуқий асослар яратилган ҳамда амалиётга татбиқ этилган;
- иккинчи йўналиш — коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш, баҳолаш ва уларни камайтириш бўйича тадбирлар амалга оширилгани;
- учинчи йўналиш — давлат ташкилотлари раҳбарлари коррупцияга қарши муросасиз муносабатни кўрсатувчи хатти-ҳаракатлари мавжудлиги;
- тўртинчи йўналиш — ходимлар коррупцияга қарши курашишга оид ички тартиб-таомиллардан хабардорлиги ҳамда ушбу соҳада билим ва кўникмаларини ошириш бўйича тадбирлар амалга оширилгани;
- бешинчи йўналиш — коррупцияга қарши курашиш бўйича тегишли соҳа ёки тармоқ кесимида аҳоли ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, ушбу иллатга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган тарғибот тадбирлари самарадорлиги.
Давлат ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш бўйича механизм ва ҳуқуқий асослар яратилгани ва амалиётга татбиқ этилгани индикаторини таҳлил қилишда давлат ташкилотлари томонидан қуйидаги ҳужжатлар қабул қилингани ва янгилаб борилгани таҳлил қилинади:
- коррупцияга қарши курашиш сиёсати;
- одоб-ахлоқ қоидалари;
- коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш услубиёти;
- манфаатлар тўқнашувини бошқариш бўйича низом;
- алоқа каналлари орқали коррупциявий хатти-ҳаракатлар тўғрисида келиб тушган хабарларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш регламенти;
- ходимлар коррупцияга қарши курашиш соҳасида ўқитилишини ташкил қилиш бўйича йўриқнома;
- контрагентларни текширишга оид йўриқнома;
- ишга қабул қилинаётган номзодларни текшириш бўйича йўриқнома;
- коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини мониторинг ва назорат қилиш услубиёти;
- коррупцияга қарши курашиш тизими ҳолати ҳақидаги ҳисоботни шакллантириш ва тақдим этиш регламенти;
- коррупциявий хатти-ҳаракатлар ва одоб-ахлоқ қоидаларини бузиш ҳолатлари устидан хизмат текширувлари ўтказиш бўйича регламент;
- давлат харидларини ўтказиш тўғрисидаги низом.
Мавзуга оид
09:00 / 13.06.2026
25 йилда дунёнинг энг бой давлатлари рейтинги қандай ўзгарди?
08:17 / 01.06.2026
Электр энергиясига талаб ошиб бормоқда: дунё рейтинги тақдим этилди
08:05 / 15.05.2026
Дунёдаги энг йирик портлар рейтинги эълон қилинди
08:17 / 11.05.2026