Жаҳон | 23:22 / 17.06.2022
16871
2 дақиқада ўқилади

Пентагон Украинага берилган ҳарбий ёрдам бўйича ҳисоботини эълон қилди

Байден президентликка келганидан буён Киевга 6,3 млрд долларлик, Россия Украинага бостириб кирганидан буён 5,6 млрд долларлик ҳарбий ёрдам тақдим этилган. 

Фото: Valentyn Ogirenko/Reuters

АҚШ мудофаа вазирлиги мамлакатни Жо Байден бошқаришни бошлаганидан буён Украинага берилган ҳарбий ёрдам бўйича ҳисоботини эълон қилди

Ҳужжатга кўра, Байден президентликка келганидан буён Киевга 6,3 млрд долларлик, Россия Украинага бостириб кирганидан буён 5,6 млрд долларлик ҳарбий ёрдам тақдим этилган. 

Бу ёрдам ўз ичига 1,4 мингдан ортиқ Stinger, 6,5 мингдан ортиқ Javelin ракета мажмуалари, 20 мингта танкка қарши бошқа турдаги мажмуалар, 700дан ортиқ Switchblade дронлари, 126та 155 миллиметрли гаубицалар ва уларга 260 минг дона снаряд, 20та Ми-17 вертолёти, 200та M113 бронетранспортёр ва бошқа қуролларни ўз ичига олади. 

«Қўшма Штатлар Украинага ўзини мудофаа қилиши учун қўшимча имкониятларни аниқлаш ва тақдим этиш мақсадида иттифоқчи ва ҳамкорлари билан ишлашда давом этмоқда», — дейилади ҳисоботда. 

Аввалроқ АҚШ сенатининг қуролли кучлар бўйича қўмитаси 2023 йил учун ҳарбий бюджетни маъқуллаганди. Унда Украина хавфсизлигини таъминлашга ёрдам бериш учун 800 млн доллар ажратиш кўзда тутилган.

Мавзуга оид