Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиядан Ҳиндистонга нефт етказиб бериш 31 бараварга ошди
Қайд этилишича, Москва Деҳлига 30 фоизлик чегирма таклиф қилган, бундан ташқари, тўловларни ҳинд рупияси ва БАА дирҳамида қабул қилмоқда.
Ҳиндистон 27 майдан 15 июнгача Россиядан ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 31 баравар кўп нефт, 8 баравар кўп кўмир сотиб олди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.
Агентликнинг маълумотига кўра, Ҳиндистон ушбу давр мобайнида Россиядан 331,17 миллион долларлик кўмир, 2,22 миллиард долларлик нефт сотиб олган.
Агентлик манбаларининг таъкидлашича, Москва Деҳлига 30 фоизлик чегирма таклиф қилган, бундан ташқари, тўловларни рупия ва БАА дирҳамида қабул қилмоқда.
Reuters ҳисоб-китобига кўра, Ҳиндистон уч ҳафта ичида Россиядан кунига 16,55 миллион долларлик кўмир сотиб олган.
Суткалик нефт импорти эса кунига 110,86 миллион долларни ташкил этган.
Kpler компаниясининг маълумот беришича, Осиё апрел ойида илк бор нефт сотиб олиш бўйича Европани ортда қолдирган.
Мавзуга оид
22:25 / 22.06.2026
АҚШ Эронга нефт сотишга вақтинча рухсат берди
18:39 / 16.06.2026
Ҳиндистонда тиббиёт олийгоҳларига кириш имтиҳонлари пайтида Telegram блокланди
08:30 / 15.06.2026
Денгиз ўртасидаги шаҳарлар: дунёдаги энг йирик нефт платформалари
19:25 / 01.06.2026