Ўзбекистон | 07:15 / 20.06.2022
11157
1 дақиқада ўқилади

1 сентябрдан барча ҳудудлар кесимида «Намунали мактаб» рейтинги жорий этилади 

2022 йил 1 сентябрдан барча туман (шаҳар)лар кесимида “Намунали мактаб” рейтинги жорий этилади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар берди.

Фото: Kun.uz

Қайд этилишича, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб мактабларда интернет тезлиги камида 40 Мбит/с.дан 100 Мбит/с.гача бўлиши таъминланади.

2022 йил 1 сентябрга қадар ўқитувчи ва мактаб директори лавозимига онлайн ариза топшириш учун махсус электрон портал яратилади.

Жорий йилнинг апрел ойи бошларида президент Шавкат Мирзиёев мактабларда интернет тезлигини ошириш ва алоҳида имтиёзли тарифларни тасдиқлаш топшириғини берганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид