Жамият | 13:35 / 20.06.2022
13022
1 дақиқада ўқилади

Жиззахда содир бўлган ЙТҲда пиёда вафот этди

Ҳайдовчи Ваз-2109 машинаси билан Жиззах-Пахтакор йўналишида ҳаракатланиб кетаётиб, йўлни кесиб ўтаётган 35 ёшли пиёдани уриб юборган.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 11 июн куни соат 2:05 ларда 4Р-33 Жиззах-Пахтакор автомобил йўлининг Шароф Рашидов тумани Қанғли маҳалласидан ўтувчи 13 километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорти ҳодисаси содир бўлган.

Жиззах шаҳри Хайробод маҳалласида яшовчи шахс Ваз-2109 машинаси билан Жиззах-Пахтакор йўналишида ҳаракатланиб кетаётиб, йўлни кесиб ўтаётган Нурафшон маҳалласида яшовчи 35 ёшли пиёдани уриб юборган.

Оқибатда пиёда оғир тан жароҳатлари олиб шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан у вафот этган.

Қайд этилишича, Шароф Рашидов тумани ИИБ томонидан ҳодиса юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Аввалроқ, Жиззахда қоидаларни бузган ҳолда ҳаракатланган Lacetti  уриб юборган Damas ёниб кетганди.

Мавзуга оид