Германия ва Словакия Украинага қурол етказиб бериш борасида келиша олмаяпти
Ўзаро етказиб бериш доирасида Братислава 30 та Т-72 танкини Киевга топширишни режалаштирган, деб ёзади Business Insider. Бироқ, Берлин бунинг эвазига жуда кам танк таклиф қилди.
Германия ва Словакия томонидан сўнгги икки ой давомида режалаштирилган ўзаро етказиб бериш доирасида оғир қуролларни Украинага топшириш Берлин ва Братислава ўртасида келишув йўқлиги сабабли кечиктирилмоқда, деб хабар берди Business Insider 20 июнь, душанба куни.
Унинг маълумотларига кўра, Словакия совет иттифоқида ишлаб чиқарилган 30 та Т-72 танкини Киевга топширишга ва бунинг эвазига Германиядан замонавийроқ танклар олишга тайёрланаётганди. Аммо ўтган ҳафта Берлин компенсация сифатида 15 та «Леопард-2А4» танкини таклиф қилганидан сўнг, Братислава икки томонлама етказиб беришдан бош тортди. Словакия расмийларига кўра, бу мамлакатни ҳимоя қилиш учун етарли эмас.
Апрель ойи охирида Германия бундестаги Украинага оғир қуроллар етказиб беришни кўпчилик овоз билан қўллаб-қувватлади. Депутатларнинг 586 овоз билан қабул қилинган қарорида Германия ҳукумати «Украинага зарур бўлган ускуналарни етказиб беришни давом эттириш ва тезлаштириш, шу билан бирга, оғир ва мураккаб қурол тизимларини узатишни кенгайтириш» чақириғи мавжуд.
Бунинг учун Германия совет иттифоқида ишлаб чиқарилган ва Украина ҳарбийлари яхши биладиган Шарқий Европа мамлакатлари захираларидан келадиган оғир техника учун компенсация тўлашга ваъда берди.
Мавзуга оид
14:56
Макрон ва Стармер Трамп ғалабасидан кейин ҳам Украинани қўллашда «собит» бўлишга ваъда беришди
11:51
Reuters: Украина Россия билан музокараларни бошлашга тайёрланмоқда
07:50
Германияда Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш ғоясини қўллаб-қувватлаш пасаймоқда
17:58 / 11.11.2024