Лукашенко Ўзбекистонга ташриф буюришни режалаштирмоқда
Сентябрь ойида Беларус президенти Александр Лукашенко Ўзбекистонга ташриф буюриб, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммитида иштирок этишни режалаштирмоқда.
Бу ҳақда Беларус бош вазири Роман Головченко маълум қилди.
Унга кўра, Тошкентда Беларус президенти Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев билан ҳам икки томонлама учрашув ўтказади.
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин кузда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммити ва МДҲ давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида иштирок этиши хабар қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, президент 2021 йил февраль ойида «2022 йилда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг саммитини ўтказишга тайёргарлик кўриш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолаган эди.
Ҳужжат билан Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитига тайёргарлик кўриш бўйича республика ташкилий комиссияси таркиби ва саммит тадбирларини ўтказиш бўйича босқичма-босқич иш режаси тасдиқланди.
Кейинроқ бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Самарқанд шаҳрида турли тоифадаги ва юлдузли 8 та меҳмонхона (7, 11 ва 22 қават) барпо этилишини маълум қилди. Улар бўлажак саммит меҳмонлари ва иштирокчилари учун мўлжалланган 1,2 минг хонага мўлжалланган.
Мавзуга оид
20:49 / 11.11.2024
Беларус расман БРИКС бўйича шерик давлат мақомини олди
22:17 / 07.11.2024
Лукашенко яна 31 нафар сиёсий маҳбусни афв этди
14:30 / 05.11.2024
Лукашенко: РФ Беларус орқали Полша, Литва, Латвия ва Украинага ҳужум қилмоқчи эмас
13:10 / 24.10.2024