Жаҳон | 18:19 / 21.06.2022
11693
1 дақиқада ўқилади

Маҳатма Гандининг набираси Ҳиндистон президентлигига номзодини кўрсатмаслигини маълум қилди 

Гопалкришна Ганди 2017 йилда Ҳиндистон вице-президентлигига номзод этиб кўрсатилган, аммо сайловда амалдаги вице-президент Венкае Найдуга мағлуб бўлганди. 

Фото: AP Photo / Matt Dunham

Маҳатма Гандининг набираси, Ғарбий Бенгалия штатининг собиқ губернатори Гопалкришна Ганди мухолифатнинг Ҳиндистон президентлигига сайловларда номзодини кўрсатиш тўғрисидаги таклифини рад этди. 

"Мухолифатнинг қатор ҳурматли етакчилари менинг номзодимни бўлажак президентлик сайловида илгари суриш таклифи билан чиқишди. Уларга миннатдорлик билдираман. Аммо масалани чуқур ўрганиб чиқиб, мухолифат номзоди миллий консенсус ва миллий муҳит ярата оладиган шахс бўлиши керак деган фикрга келдим. Буни мендан кўра яхшироқ амалга ошира оладиганлар топилишини сезяпман. Шунинг учун етакчилардан ана шундай инсонга имконият беришларини сўрадим", - дейилади Гандининг баёнотида. 

Гопалкришна Ганди 2017 йилда Ҳиндистон вице-президентлигига номзод этиб кўрсатилган, аммо сайловда амалдаги вице-президент Венкае Найдуга мағлуб бўлганди. 

Ҳиндистонда президентлик сайлови 18 июл куни ўтказилиши белгиланган.  

Мавзуга оид