USAID: Украинанинг ҳарбий харажатлари ойига 5-6 млрд долларга етяпти
АҚШнинг Киевга режалаштирилган 7,5 миллиард долларлик ёрдами етарли эмас, дейди АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги раҳбари Саманта Пауэр. Унинг фикрича, Путин очарчилик таҳдидини қуролга айлантирмоқда.
Украина ҳукумати «ушбу урушни бошқариш» учун ойига 5-6 миллиард доллар сарфлашга мажбур, деди АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) раҳбари Саманта Пауэр 21 июнь, сешанба куни «Олдинга йўл» (The Way Forward) ток-шоусида, у Жаҳон банки гуруҳи президенти Дэвид Малпасснинг саволларига жавоб берди.
Пауэрнинг таъкидлашича, бу харажат «ҳайратланарли» ва ҳатто АҚШ маъмурияти Украинага ёрдам сифатида ажратишга тайёрланаётган 7,5 миллиард доллар ҳам уруш харажатларини қоплашга етмайди. «Бу маблағ етарли эмас, келажакда бундан ҳам кўпроқ тўғридан тўғри бюджет ёрдами талаб қилинишини биламиз», — дея таъкидлади USAID раҳбари.
Россиянинг Украинага қарши уруши узоқ муддатли оқибатлари билан боғлиқ муаммолар ҳақида гапирар экан, Малпасс ва Пауэр глобал озиқ-овқат хавфсизлигига таҳдидларни муҳокама қилди. Пауэрнинг сўзларига кўра, «Путин Украинадаги уруш қуроли сифатида озиқ-овқат ва гуманитар ёрдамни ишлатмоқда, глобал очлик ва дезинформацияни қуролга айлантириб, ривожланаётган мамлакатларни озиқ-овқат муаммолари сабаби Россиянинг ўз ҳаракатлари, жумладан Украина озиқ-овқат экспортини блоклаш эмас, балки санкциялар эканига ишонтирмоқчи».
Аввалроқ, Германия расмийлари биринчи марта Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш реестрини эълон қилган эди. Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш рўйхатига Германия ҳукумати ташаббуси билан хорижий ҳамкорларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ёрдам кўрсатиш учун молиялаштирилган Бундесвер ва немис қуролсозлари омборларидан етказиб бериладиган материаллар киради (Ertüchtigungsinitiative). Илгари ушбу ташаббусга 2022 йил учун ажратилган маблағ миқдори 2 миллиард еврогача оширилган эди. Қўшимча маблағлар биринчи навбатда Украина учун мўлжалланган.
Апрель ойида Жаҳон банки Украина ялпи ички маҳсулоти ўтган йилга нисбатан 45,1 фоизга тушишини башорат қилган эди. Уруш ва одамларнинг кўчирилиши Украинадаги қашшоқлик даражасига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин. Қашшоқлик чегарасидан пастда яшаётган мамлакат аҳолисининг улуши (таққослаш мумкин бўлган даромадга эга мамлакатлар учун бу чегара кунига 5,5 долларни ташкил қилади) кескин ўсиши хавфи бор - 1,8 фоиздан 19,8 фоизгача, деб огоҳлантирди Жаҳон банки.
Тавсия этамиз
Бойлар давраси: дунё миллиардерлари Трамп инаугурациясида йиғилди
Жаҳон | 22:19 / 21.01.2025
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Байден оила аъзолари ва Капитолийга ҳужум терговчиларини олдиндан афв этди. Бу нима учун керак?
Жаҳон | 15:46
-
Ҳар икки томон ҳам ён бериши керак — АҚШнинг янги давлат котиби Украинадаги сулҳ ҳақида
Жаҳон | 15:12
-
Ўлим учун “навбат кутиш” – дунёдаги энг баланд чўққига чиқиш машаққатлари ҳақида
Жаҳон | 15:06
-
Тўқимачилик саноатида қайта ишлаш занжири ривожлантирилади
Ўзбекистон | 15:04
Мавзуга оид
15:12
Ҳар икки томон ҳам ён бериши керак — АҚШнинг янги давлат котиби Украинадаги сулҳ ҳақида
14:28
Зеленский: Украинага камида 200 минг нафар тинчликпарвар керак
21:16 / 21.01.2025
Хавфсизлик кафолати бўлмаса, Путин 10 баробар кучли армия билан қайтади — Зеленский
20:22 / 21.01.2025