Ўзбекистон | 17:53 / 23.06.2022
10990
2 дақиқада ўқилади

ССП: Буғдойни биржага чиқариш бўйича фермерларнинг таклиф ва мулоҳазалари тингланмоқда

“Фермер маҳсулотни арзон-гаровга сотмаслиги керак”, дея таъкидланди Савдо-саноат палатаси раҳбари ва Чиноз фермерлари учрашувида. Мулоқотда буғдойни биржа орқали сотишга ўтиш механизмлари муҳокама қилинди.

8 июнь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов бошчилигида, Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Тошкент вилоятининг Чиноз туманида фаолият юритаётган фермер хўжаликлари билан учрашувлар ўтказилди.

Семинарда жорий йилнинг 17 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида бўлиб ўтган, товар-хомашё биржасида савдоларни кўпайтириш, маҳаллий корхоналар иштирокини кенгайтириш бўйича йиғилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-262-сонли қарори ижросини таъминлаш бўйича фермер хўжаликлари раҳбарларига биржа савдолари орқали буғдой олди-сотдисини амалга ошириш бўйича тушунтиришлар берилди.

Семинар баҳс-музокараларга тўла, юқори кайфиятда ўтди.

Мазкур учрашувда Чиноз туманидан 45 нафар фермер хўжалик раҳбарлари, “Чиноз Олтин Дон” кластери раҳбари ҳамда 20 га яқин иш юритувчилар иштирок этди.

Учрашувда фермерлар томонидан таклифлар берилди. Жумладан, Чиноз туманида фаолият юритиб бораётган “Арслонбеков Неъмат” ФХ раҳбари Аҳмад Арслонбеков, “Дониер Ал Саид” ФХ раҳбари Шокир Раҳимов ҳамда “Аҳмедов Абдуқаюм” ФХ раҳбари Абдуқаюм Аҳмедовлар томонидан қуйидаги таклиф ва саволлар берилди:

  • фючерс шартномаси тўловини биржа нархида топшириш;
  • биржада иштирок этиш учун қанақа ҳужжатлар керак бўлиши, сотилган дон маҳсулоти учун пул неча кунда ҳисобрақамга тушириб берилиши;
  • режадан ортган ғалла биржа орқали сотилганда 15 фоиз ҚҚС тўланади, агар топширмасдан нақд пулга сотилса, бу ҳолатда ушбу 15 фоиз ҚҚС тўланмагани сабабли моддий ютуқ мавжуд, шу сабаб режадан ортган ғалла биржа орқали сотилганда 15 фоизлик ҚҚСдан озод этиш;
  • кластер, МИБ ва фермер муносабатини қонуний тартибга солиш ва қаттиқ назорат қилиш.

Бу каби учрашувлар республиканинг барча ҳудудларида ташкил этилмоқда.

Телеграм

Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати (T)

Мавзуга оид