Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина ва Молдова Евроиттифоққа киришга номзод мақомини олди
17 июн куни Еврокомиссия Украина ва Молдовага Евроиттифоққа киришга номзод мақоми берилишини тавсия қилганди.
Фото: Twitter / @vonderleyen
Евроиттифоқ етакчилари Украина ва Молдовага иттифоққа киришга номзод мақомини беришга розилик билдирди. Бу ҳақда Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен маълум қилди.
17 июн куни Еврокомиссия Украина ва Молдовага Евроиттифоққа киришга номзод мақоми берилишини тавсия қилган, шу билан бирга бу мамлакатларда суд ва коррупцияга қарши кураш борасида ислоҳотлар ўтказилишини талаб қилганди.
Номзод мақоми – бу Евроиттифоққа киришнинг узун йўлидаги биринчи, аммо рамзий қадам ҳисобланади, деб ёзади Bloomberg. Бу мақомни Туркия 1999 йил охирида, Шимолий Македония — 2005, Черногория 2010, Сербия 2012 йилда олган.
Ҳозирда Евроиттифоққа аъзо бўлган энг охирги давлат Хорватия ҳисобланади – у 2013 йилда аъзоликка қабул қилинган, жараён 10 йил давом этган.
Мавзуга оид
08:42
Зеленский: Эрондаги уруш қурол-яроғ етказиб беришга таъсир қилиши мумкин
08:24
Зеленский Россиянинг 2026–2027 йиллар учун ҳужум режаларини очиқлади
15:13 / 28.02.2026
ХВЖ Киевга 8 млрд долларлик тўрт йиллик кредитни маъқуллади
12:20 / 28.02.2026