UzAuto BYD билан ҳамкорликда Ўзбекистон истеъмолчиларининг эҳтиёжларини ўрганишни бошлади
UzAuto Ўзбекистон истеъмолчилари учун энг яхши маҳсулотни яратиш ва уларнинг эҳтиёжларини аниқлаш мақсадида Хитойнинг BYD компанияси билан ҳамкорликда "Car Clinic" – тадқиқот лойиҳасини ўтказишни бошлади. Унда потенциал харидорларнинг янги энергия манбалари бўйича автомобилларни қабул қилиши ўрганилади.
UzAuto бозорига автомобилларнинг олиб кирилишида дастлаб истеъмолчиларнинг фикрини ўрганиш анъанага айланди. Бу ўз навбатида компаниянинг барча маҳсулотларини маҳаллий шароит ва афзалликларга мослаштиради.
Истеъмолчилар эҳтиёжларини аниқлаш мақсадида, BYD автомобил моделларининг плагинли гибрид электромобиллари (PHEV) прототиплар сифатида тақдим этилди.
"Car Clinic" иштирокчилари тақдим этилган моделларнинг техник хусусиятлари орасида BYD томонидан ишлаб чиқарилган портлаш ва ёнғинга чидамли Blade Battery аккумуляторларнинг мавжудлигини қайд этишди.
Бу аккумулятор тўлиқ заряд ва тўлиқ ёқилғи бакида 100 км учун атиги 3,8-4,5 л ёқилғи сарфи билан 1 200 кмгача масофани босиб ўтишга имкон беради. Тезлашув вақти 100 км/сга 7,3-7,9 сонияни ташкил этади.
Таъкидлаш жоизки, Хитойда автомобилнинг биринчи эгалари учун унинг асосий қисмлари (аккумулятор, двигател ва электрон бошқарув тизими)га умрбод кафолат берилади. Автомобил кафолати 6 йил ёки 150 000 км бўлиб, бу эса автомобилнинг юқори ишончлилигидан далолат беради.
Барча учун алоҳида ижобий факт бу турдаги автомобилларни бошқаришнинг тежамкорлиги бўлди – тахминларга кўра, PHEV’нинг йиллик эксплуатация харажатлари бошқа автомобилларга қараганда 400 долларга кам.
Ақлли бошқарув тизими ва 360° камераларнинг мавжудлиги автомобилни телефон орқали бошқариш, шунингдек, унинг жойлашувини, камералардан олинган маълумотларни, ёқилғи сарфини, иситиш ва совитиш тизими ва бошқа бир қатор тизимларни бошқариш имконини беради.
Буларнинг барчаси, замонавий автомобил дизайни билан бир қаторда шунингдек, катта дисплей (уни текисликда 90 градусга кенгайтириш имконияти билан), адаптив круиз-контрол, йўналишни бошқариш, ҳавони тозалаш тизими, симсиз зарядлаш ва бошқа кўплаб функционал имкониятларнинг мавжудлиги, футуристик дисклари билан BYD автомобилларини сотиб олиш учун энг функционал ва мақбуллардан бирига айлантиради.
Ўзбекистонда янги энергия манбаларида автомобил ишлаб чиқарилишини йўлга қўйиш режалаштирилганлиги муносабати билан, ушбу автомобиллар тадбир қатнашчилари томонидан кўздан кечириш билан бирга, “Test drive” ҳам ўтказилди, ҳамда синовдан ўтаётган моделлардан истеъмолчиларнинг кўнгиллари тўлгани ёки камчиликлари борасида: автомобил дизайни, қулайлиги ва бошқа кўплаб жиҳатларини ўрганишга қаратилган махсус сўровнома ўтказилди.
"Car Clinic" усули "сифатли" тадқиқотларни, автомобилларнинг статистик ва динамик тестларини, шунингдек, сўровномаларни ўз ичига олган.
Тадқиқотнинг мақсадли аудиторияси анъанавий ёқилғили автомобил ва электромобил эгалари бўлиб, келажакда оптимал конфигурациянинг зарур имкониятлари ва хусусиятларини батафсил аниқлашга имкон беради. Иштирокчилардан олинган сўровномалар натижаси Ўзбекистонда серияли ишлаб чиқарилиши кутилаётган автомобилларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишига қаратилади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг феврал ойида UzAuto ва Хитойнинг энг йирик электромобил ишлаб чиқарувчи компанияси BYD ўртасида ўзаро ҳамкорлик қилишга келишилди. Ҳамкорлик доирасида томонлар енгил автомобиллар ҳамда автобусларни ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳани Ўзбекистоннинг янги энергия манбайида (NEV - гибридлар, электромобиллар ва электроавтобуслар) амалга ошириш имкониятларини ўрганишни келишиб олишди. Шунингдек, лойиҳа ўз ичига савдо ва сервис хизмат кўрсатиш шу жумладан, электромобиллар аккумуляторлари ҳамда электродвигателларга техник хизмат кўрсатиш тармоқларини яратишни ўз ичига олади.
Facebook | Instagram | Web | YouTube
Реклама
Тавсия этамиз
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
3 га 90. Исроил ва Ҳамас ўртасидаги сулҳ қандай кечмоқда?
Жаҳон | 20:11 / 20.01.2025
Халқаро танловда ғолиб бўлган президент мактаби ўқувчиларига BYD совға қилинди
Ўзбекистон | 19:59 / 20.01.2025
“Энг хавфсиз парвоз танланади” — Uzbekistan Airways осмондаги фавқулодда ҳолатларга тайёрми?
Ўзбекистон | 17:03 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп инаугурация маросимида: «АҚШ ҳукумати фақат икки жинсни тан олади»
Жаҳон | 03:50
-
The Guardian: Халқаро жиноий суд «энг ёмон сценарийга» тайёрланмоқда
Жаҳон | 00:50
-
Латвияда Россия фуқароларининг айрим соҳаларда фаолият юритиши тақиқланади
Жаҳон | 00:18
-
Эрон президенти Кремлда музокараларга кеч қолган Путинни кутишдан бош тортган
Жаҳон | 23:42 / 20.01.2025
Мавзуга оид
00:36 / 20.01.2025
Хитой дунёдаги энг катта автомобил ташувчи кемасини сувга туширди
23:20 / 02.01.2025
Хитойнинг BYD компанияси электромобиллар савдоси бўйича Tesla’га яқинлашмоқда
13:53 / 25.12.2024
Бразилияда BYD заводи қурилиши тўхтатилди
18:00 / 05.12.2024