Ўзбекистон | 17:00
685
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Римдан Гонконггача: халқаро экспедиция 750 йиллик йўлни BYD электромобилида қайта босиб ўтмоқда

Самарқандда BYD компаниясининг THE SECOND SILK ROAD – Civilization in Motion халқаро тадбири бўлиб ўтди. Унда электромобиль технологиялари, Ўзбекистонда электр транспорти ривожи ва ташкилотнинг минтақадаги режалари муҳокама қилинди. Буюк ипак йўли тарихи асосида йўлга қўйилган лойиҳа доирасидаги The Marco Polo Drive экспедицияси иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди.

Тадбир 750 йил аввал Марко Поло босиб ўтган тарихий йўлни замонавий электромобилда қайта такрорлаш ғоясига бағишланди. Экспедиция Римдан Гонконггача қарийб 15 минг километр масофани 43 кун давомида босиб ўтишни мақсад қилган. Иштирокчилар айнан BYD электромобилларида ҳаракатланмоқда.

The Marco Polo Drive халқаро лойиҳасининг ҳаммуассиси Патрик Чжуннинг айтишича, манзиллардан бири сифатида Самарқанд танланиши бежиз эмас.

Самарқанд Буюк ипак йўлининг энг машҳур тарихий шаҳарларидан бири. Ўзбекистонга келган ҳар бир сайёҳ ушбу шаҳарга, албатта, ташриф буюради. Бундан ташқари, айнан Самарқандда BYD'нинг кучли дилерлик тармоғи шаклланган ва энг замонавий қувватлаш инфратузилмаси яратилган. Шу майдон орқали дунёга энг сўнгги технологияларимизни намойиш этишни истадик”, – дейди у.

Иштирокчилар ҳозиргача 7 минг километр йўл босиб ўтган. Ўзбекистонда беш кун давомида сафарда бўлди ва мазкур вақтдаги кўрган-кечирганлари уларда катта таассурот қолдирди.

“Бу менинг Ўзбекистонга иккинчи ташрифим. Биринчи сафаримда тарихий обидаларни томоша қилган эдим. Ҳозир эса мамлакатни ичидан ҳис этяпман. Одамлар билан учрашдик, камералар билан ишладик. Айниқса, ёшларнинг энергияси ва мамлакатдаги ўзгаришлар мени ҳайратда қолдирди”, – дейди экспедиция вакилларидан бири, Beni Motors компанияси асосчиси Давлатбек Раҳимов.

Тадбир доирасида BYD автомобиллари кўргазмаси, тест-драйвлар, интерактив зоналар, мутахассислар билан учрашувлар ҳамда кечки BYD × Silk Road Night шоу ташкил этилди. Тест-драйв иштирокчилари орасида бош соврин ҳам ўйналди.

BYD Group компаниясининг Марказий Осиё ва Кавказ минтақаси бўйича минтақавий бошқарувчи директори Иван Цао Ўзбекистонда электромобиллар бозори яқин беш йил ичида сезиларли суръатларда ривожланишига ишонч билдирди. Унинг фикрича, бугунги геосиёсий вазият фонида ёқилғи нархларининг ошиб бораётгани ва электромобиль технологияларининг тез ривожланиши электр транспорт воситаларига бўлган қизиқишни янада кучайтирмоқда.

“Бугунги PHEV (ташқи электр тармоғидан қувватланадиган гибрид автомобиль) технологияларида 100 километрга ёқилғи сарфи уч литрдан ҳам кам бўлиши мумкин. Бундан ташқари, BYD дунё бўйлаб Flash Charge технологиясини жорий қилмоқда. У автомобильни атиги беш дақиқада минг километргача юриш учун етарли даражада қувватлаш имконини беради. Бу эса масофа бўйича хавотирни деярли йўқ қилади”, – дейди компания раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, компания Ўзбекистонга инвестицияларни давом эттириш ниятида. Жиззахдаги BYD заводи йилига 50 минг дона автомобиль ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиб, келгусида бу кўрсаткич босқичма-босқич оширилади.

“Маҳаллий ишлаб чиқариш ва қувватлаш инфратузилмаси ривожланар экан, Ўзбекистонда электромобиллар тобора оммалашишига ишонамиз”, – дея таъкидлайди Иван Цао.

Тадбир концепцияси Буюк ипак йўлининг тарихий меросини замонавий инновациялар билан боғлаш ғоясига асосланган. Компания фикрича, қадимда халқларни савдо ва маданият орқали боғлаган йўл бугун экологик технологиялар, электромобиллар ва янги авлод мобил ечимлари орқали давом этади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Диёрахон Набижонова
Тайёрлаган Диёрахон Набижонова
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид