Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
BYD Ўзбекистонда тезкор қувватлаш станциялари тармоғини қуради
Хитойнинг электромобил ишлаб чиқарувчи йирик компанияси BYD Ўзбекистонда тезкор қувватлаш станциялари тармоғини ривожлантиришни режалаштирмоқда.
8 июл куни Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов ҳамда BYD компаниясининг Марказий Осиё ва Кавказ минтақалари бўйича бошқарувчи директори Cао Шуанг ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда томонлар Ўзбекистонда BYD электромобилларини ишлаб чиқариш лойиҳасининг жорий натижаларини сарҳисоб қилди. Шунингдек, ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш ва корхонанинг экспорт салоҳиятини юксалтириш бўйича истиқболдаги режалар муҳокама қилинди.
Мулоқотда ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш, экспорт ҳажмларини кўпайтириш ҳамда республика бўйлаб электромобиллар учун тезкор қувватлаш станциялари тармоғини барпо этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Музокаралар якунида томонлар узоқ муддатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ҳамда Ўзбекистонда BYD лойиҳасининг муваффақиятли амалга оширилиши ва барқарор ривожланишини таъминлашга содиқлигини яна бир бор тасдиқлади.
BYD электромобиллар ва янги энергия манбаларида ҳаракатланувчи транспорт воситаларини ишлаб чиқарувчи дунёнинг етакчи компанияларидан бири ҳисобланади. Компания 1995 йилда ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда дунёнинг ўнлаб мамлакатларида фаолият юритади.
BYD Ўзбекистонда Жиззах вилоятидаги қўшма корхонада гибрид ва электромобиллар ишлаб чиқармоқда.
Компания ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш, эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, экспортни ривожлантириш, муҳандислик ва сервис инфратузилмасини яратиш, шунингдек, келгусида электромобиллар учун Бладе аккумуляторлари ҳамда электр автобусларини ишлаб чиқариш лойиҳаларини ҳам илгари сурмоқда.
Мавзуга оид
08:22 / 26.06.2026
Европада электромобилларни энг кўп қайси мамлакатлар харид қилмоқда?
20:12 / 22.06.2026
Ford арзон электр пикапни чиқаришни режалаштирмоқда
09:42 / 19.06.2026
Rivian Teslaʼга рақобатчи автопилот тайёрламоқда
11:10 / 18.06.2026