Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лавров Евроиттифоқ ва НАТО Россия билан урушиш учун коалиция тузаётганини айтди
Фото: AP Photo/Vahid Salemi
РФ ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг ҳисоблашича, Евроиттифоқ ва НАТО давлатлари Россия билан урушга тайёрланмоқда. «Интерфакс» нашри ёзишича, у бу ҳақда Бокудаги матбуот анжуманида айтган.
Лавров «Евроиттифоқдаги русофоб айбловлар» узоқ истиқболда ҳам йўқолиши даргумон эканини қайд этган. Унинг сўзларига кўра, европаликлар «Ҳитлер советлар иттифоқига қарши кураш учун Европанинг кўп давлатларини ўз байроғи остида жамлаган» Иккинчи жаҳон уруши арафасини эслатувчи йўлни танлаган.
«Ҳозир ҳам, жумладан Евроиттифоқ НАТО билан бирга Россия Федерацияси билан уруш қилиш учун шундай замонавий коалиция тузишган. Бунинг барчасини диққат билан кузатиб борамиз», — деган Лавров.
Вазир Россия ҳукумати Украина ва Молдовага ЕИга кириш учун номзод мақоми берилгач, «Европа иттифоқининг хатти-ҳаракатларига реал кўз билан қараши» ва «реал қадамларни кузатиши»ни қўшимча қилган.
23 июн куни Евроиттифоқ мамлакатлари етакчилари саммитида Украина ва Молдовага ЕИга аъзоликка номзод мақоми берилди. Украина президенти Володимир Зеленский Россиянинг Украинага босқинидан бир неча кун ўтиб Евроиттифоққа аъзо бўлиб кириш учун ариза топширганди. Июн ойида РФ президенти Владимир Путин Россия Украинанинг ЕИга аъзо бўлиб киришига қарши эмаслигини айтганди.
Мавзуга оид
23:05 / 24.02.2026
Оқ эмас, кўк-сариқ байроқ кўтардик – Зеленский урушнинг 4-йилида мурожаат йўллади
19:33 / 24.02.2026
АҚШ Россиянинг режасидан анча олдин хабар топганди. Украинлар ва европаликлар нега бунга ишонмаган?
15:44 / 24.02.2026
ЕИ кенгаши Россияга қарши 20-санкциялар пакетини қабул қила олмади
13:55 / 24.02.2026