Ўзбекистон | 10:18 / 24.06.2022
11330
2 дақиқада ўқилади

Қаршилик фермерлар вилоятда биринчи бўлиб дон топшириш бўйича шартномавий режани бажаришди

Республикада биринчилардан, вилоятда эса биринчи бўлиб Қарши тумани ғаллакорлари дон топшириш шартномавий режасини бажаришди.

Фото: Қашқадарё вилоят ҳокимлиги

Туманда ушбу йил ҳосили учун 670 та фермер хўжаликлари томонидан 14 000 гектар ер майдонига ғалла экилиб, парвариш қилинди.

Ғалла ўрими палласида туманда мавжуд иккита ғаллачилик кластерлари ўртасида фьючерс шартномаси асосида бошоқли дон ҳосили етиштирилиб, ўрим-йиғим ишлари уюшқоқлик билан ташкил этилди. Ҳудудга жами 51 дона комбайнлар бириктирилиб, 23 та отрядлар ташкил қилинди.

23 июнь ҳолатига кўра, 33 682 тонна давлатга дон сотиш режаси бўлган туман бободеҳқонлари режани 100 фоизга бажариб, 33 685 тонналик улкан улкан хирмонни яратишди.

Айниқса, Бешкент ҳудудидан "Мўминов Искандар Азимович", Янгибоғ ҳудудидан "Нормўмин бобо", Чароғил ҳудудидан "Очилой Зоҳирова", Чўлиота ҳудудидан "Ниёзов Довурбек" фермер хўжаликлари юқори ҳосилдорликка эришиб, дон топшириш шартномавий режасини 150-200 фоизга бажардилар.

Маълумот ўрнида, ҳали туманда 1 000 гектардан ошиқроқ ғалла майдонига ўроқ тушмаган. Бу майдонлардан келгусида 4000 тоннадан ортиқ дон қабул қилиниши кутилмоқда.

Қашқадарё вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати Ⓣ

Мавзуга оид