Маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари тузилмаси тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Norma’нинг ёзишича, маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани маҳалла ва қишлоқларда жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш фаолиятини бевосита амалга оширадиган, фуқаролар хавфсизлиги ва осойишталигини таъминлаш борасида ички ишлар органлари, бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари ва жамоат тузилмалари маҳаллалар кесимида биргаликда ишлашини ташкил этадиган ички ишлар органлари энг қуйи бўғинидаги таркибий тузилмаси ҳисобланади.
Маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани тузилмаси ва намунавий лойиҳаси тасдиқланди.
Маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари ички ишлар органлари таянч пунктлари негизида ташкил этилади. Маскан учун ер майдони, биноларни ажратиш, қуриш, таъмирлаш ва мебель билан жиҳозлаш туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан, бошқа моддий-техник воситалар билан таъминлаш - ИИВ томонидан бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
Профилактика катта инспектори маскан бевосита раҳбари ҳисобланади, унга маҳаллада жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича кундалик фаолиятни самарали ташкил этиш бўйича жавобгарлик юклатилади.
Мавзуга оид
08:50 / 21.09.2024
«Очиқ бюджет» порталида «Маҳалла бюджети» бўлими ишга тушди
19:47 / 25.06.2024
Ҳовли уйлардан иборат маҳаллаларда сервис компаниялари ташкил этилади
08:59 / 27.05.2024
Ўзбекистонда “Маҳалла ҳуқуқшуноси” лойиҳаси амалга оширилади
12:29 / 23.05.2024