Ўзбекистон | 07:25 / 25.06.2022
5936
2 дақиқада ўқилади

Тошкент давлат педагогика университетига академик мустақиллик берилади

“Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди. 

Фото: Kun.uz

“Ҳуқуқий ахборот” каналида ёзилишича, 2023 йилдан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетига академик, ташкилий ва молиявий мустақиллик берилади.

2024/2025 ўқув йилида тажриба-синов тариқасида Университетнинг педагогика таълим йўналишларига қабул жараёнлари икки босқичда – дастлабки имтиҳон ва кириш тест синовлари орқали амалга оширилади. 

Бунда:

  • дастлабки имтиҳон ва кириш тест синовлари ДТМ томонидан ўтказилади;
  • дастлабки имтиҳон доирасида абитуриентларнинг педагогик касбга мойиллиги ўрганилади;
  • кириш тест синовларида қатнашишга фақат дастлабки имтиҳондан муваффақиятли ўтган абитуриентларга рухсат этилади.

2024 йил 1 январга қадар:

  • университет фаолиятида “Олий таълим жараёнларини бошқариш” ахборот тизими тўлиқ жорий этилади;
  • университет илмий журнали Scopus, Web of Science ёки бошқа халқаро маълумотлар базаларига киритилади.

2023 йил 1 мартгача умумий ўрта таълим муассасаларидаги илғор ўқитувчилар очиқ дарсларини онлайн платформалар орқали намойиш қилиш ва уларнинг муҳокамасини ташкил этиш амалиёти жорий қилинади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид