Жаҳон | 19:55 / 27.06.2022
15839
2 дақиқада ўқилади

G7 Россиянинг Беларусга "Искандер-М" мажмуаларини бериш қароридан жиддий ташвишдалигини билдирди

Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Россия яқин ойлар ичида Беларусга "Искандер-М" мажмуаларини етказиб беришини маълум қилганди. 

Фото: Россия мудофаа вазирлиги

"Еттилик гуруҳи" (G7) етакчилари Россиянинг Беларусга ядровий заряд ташувчи ракеталарни бериши ҳақидаги баёноти юзасидан "жиддий ташвиш" билдирди

"Еттилик" давлат ва ҳукумат раҳбарлари Россиянинг Украинага нисбатан ҳаракатларини яна бир бор қоралади. 

Сиёсатчилар Москвани урушга барҳам бериш, барча ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатиш ҳамда Украина ҳудудидаги қўшинлари ва ҳарбий техникаларини олиб чиқиб кетишга чақирди. 

Шунингдек, "Еттилик гуруҳи" Россиянинг ядровий қурол борасидаги иддаолари ўзини оқламаслигини билдирди ва ҳар қандай кимёвий, биологик ва ядровий қуролдан фойдаланиш жиддий оқибатларга олиб келишидан огоҳлантирди. 

"Биз Россиянинг Беларусга ядровий салоҳиятга эга ракеталарни бериши мумкинлиги тўғрисидаги баёнотидан сўнг жиддий ташвиш билдирамиз", - дейилади G7 раҳбарлари баёнотида. 

Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Санкт-Петербургда беларуслик ҳамкасби Александр Лукашенко билан учрашуви давомида Россия яқин ойлар ичида Беларусга "Искандер-М" мажмуалари етказиб беришини маълум қилганди

"Искандер-М" тактик-ракета мажмуалари баллистик ва қанотли ракеталарни таший олади – улар оддий ёки ядровий ракеталар бўлиши мумкин. 

Мавзуга оид