Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қаршига борадиган “Afrosiyob” поездлари биттага кўпайди
8 июлдан бошлаб Тошкент-Қарши-Тошкент йўналишида “Afrosiyob” электропоезди қатнови йўлга қўйилади. Поезд ҳафтанинг ҳар жума, шанба ва якшанба кунлари ҳаракатланиши режалаштирилган.
“O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” компаниясининг хабар беришича, Тошкент-Қарши йўналишида янги поезд қатнови йўлга қўйилиши муносабати билан Самарқанд ҳамда Бухорога борадиган электропоездларнинг ҳаракат жадвалига ҳам ўзгартириш киритилади.
Ҳаракат жадвалига кўра:
- Тошкент-Қарши йўналишида қатновни амалга оширадиган 780-сонли “Afrosiyob” замонавий электропоезди ҳар ҳафтанинг жума, шанба ва якшанба кунлари соат 07:00 да Тошкент Марказий вокзалидан;
- Қарши-Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 779-сонли “Afrosiyob” электропоезди эса Қарши вокзалидан соат 15:25 да қатновини амалга оширади.
“Шу боис 2022 йил 8 июль санасидан бошлаб, бугунги кунда Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган 764/763-сонли ҳамда “Тошкент-Бухоро” йўналишида ҳаракатланаётган 770-сонли “Afrosiyob” электропоездларининг ҳаракат жадвалига ҳам ўзгартириш киритилади”, дейилади компания хабарида.
Янги жадвал бўйича:
- “Тошкент-Самарқанд” йўналишида ҳаракатланадиган 764-сонли “Afrosiyob” электропоезди ҳар куни соат 08:30да Тошкент Марказий вокзалидан,
- “Самарқанд-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган 763-сонли “Afrosiyob” электропоезди соат 16:15да Самарқанд вокзалидан,
- “Тошкент-Бухоро” йўналишида ҳаракатланадиган 770-сонли “Afrosiyob” электропоезди эса соат 08:56да Тошкент Марказий вокзалидан қатновини амалга оширади.
Шу муносабат билан 10 июлдан бошлаб ҳафтанинг ҳар якшанба куни Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган 768/767-сонли “Afrosiyob” электропоезди қатнови тўхтатилади.
“O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” АЖ қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темирйўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкинлигини эслатган.
Мавзуга оид
16:02 / 15.07.2026
Қашқадарёда ҳам жазирама сабаб оғир юк автомобиллари ҳаракати вақтинча чекланади
10:09 / 15.07.2026
Қашқадарёда учта банкка оид фирибгарлик ҳолати аниқланди
17:32 / 10.07.2026
Kun.uz суриштирувидан сўнг: Қашқадарёда эшак гўшти савдогари озодликдан маҳрум қилинди
14:58 / 08.07.2026