Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марказий сайлов комиссияси референдумга тайёргарлик кўришни бошлади
Марказий сайлов комиссияси кеча, 28 июнь куни бўлиб ўтган мажлисида Конституцияга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги референдумга тайёргарлик кўриш масалаларини муҳокама қилди.
Мажлисда референдум ўтказувчи комиссиялар аъзоларининг малакасини оширишни ташкил этиш концепцияси лойиҳаси муҳокама этилган. Унга кўра, Марказий сайлов комиссияси котибиятини юқори малакали экспертлар билан биргаликда семинар-тренингларнинг ўқув дастурлари ва ўқув-услубий материалларини ишлаб чиқиш вазифаси белгиланди.
МСК матбуот хизматига кўра, мажлисда ташкилот ваколатидаги бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилган.
Эслатиб ўтамиз, айни вақтда Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси парламент қуйи палатасида биринчи ўқишда қабул қилиниб, жамоатчилик муҳокамаси учун чиқарилган. Жорий йил 5 июнь куни қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси якунланади.
Учинчи босқичда президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифи асосида - референдум ўтказилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
12:03 / 24.03.2026
Италияда суд тизими ислоҳоти референдумда рад этилди
09:30 / 16.03.2026
Экзитполлар: Қозоғистон янги конституция қабул қилинишини қўллаб-қувватлади
00:34 / 16.03.2026
Қозоғистонда конституция бўйича референдумда овоз бериш якунланди
12:43 / 13.02.2026