Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон темирйўлининг бошланғич йўналиши маълум бўлди
Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темирйўли қурилиши Торугарт – Макмал – Жалолобод йўналиши бўйлаб ўтиши мумкин.
Фото: gov.kg
Бундай дастлабки йўналишни 28 июнь куни Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида транспорт ва коммуникациялар вазири Эркинбек Осоев тақдим этди.
Лойиҳанинг тегишли техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш жорий йилнинг декабрь ойида якунланади.
«Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон темирйўли қурилиши лойиҳаси ноёб лойиҳа бўлиб, биз уни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратамиз. Тегишли давлат органлари ўз вақтида зарур тайёргарлик ишларини олиб бориши зарур», — деди бош вазир Оқилбек Жапаров.
Учрашувда бошқа инфратузилма лойиҳаларини қуриш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Хитой – Қирғизистон Ўзбекистон темирйўл линияси уч мамлакат темирйўлларини ва ундан кейин Форс кўрфази мамлакатлари, Туркия Республикасини Европа темирйўл тармоғи билан боғлаш учун мўлжалланган лойиҳадир.
Мавзуга оид
08:28 / 12.05.2026
Чегара орқали наркотик ташиш билан шуғулланган гуруҳ фош этилди
01:20 / 10.05.2026
Си Жинпинг ўз генералларига ишонмай қўйди – ОАВ
18:42 / 08.05.2026
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон суғориш сувини етказиш жадвалини келишиб олди
18:05 / 07.05.2026