Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Байден Украинага қўшимча 800 млн долларлик ҳарбий ёрдам ажратилишини эълон қилди
Жо Байденнинг сўзларига кўра, янги ёрдам пакети илғор ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, батареяларга қарши радарлар ва тез ҳаракатланувчи артиллерия ракета тизимлари учун қўшимча ўқ-дориларни ўз ичига олади.
АҚШ яқин кунларда Украинага 800 млн долларлик ҳарбий ёрдам тақдим этади, деб маълум қилди АҚШ президенти Жо Байден.
Байденнинг сўзларига кўра, янги ёрдам пакети илғор ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, батареяларга қарши радарлар ва тез ҳаракатланувчи артиллерия ракета тизимлари учун қўшимча ўқ-дориларни ўз ичига олади.
«Лавозимга киришганимдан буён Украина хавфсизлик тизимига қарийб 7 млрд доллар тақдим этдик. Яқин кунларда яна 800 млн долларлик ёрдам пакети ҳақида эълон қиламиз», - деди у.
АҚШ ўтган ҳафтада Украинага 450 млн доллар берилишини маълум қилганди.
24 февралдан буён АҚШ Украинага ажратган маблағ миқдори 6 млрд доллардан ошди.
Мавзуга оид
21:50 / 10.06.2026
Эроннинг ядро бомбаси яратиш имконияти қандай?
16:47 / 10.06.2026
Украина «Фламинго» ракеталари билан Чебоксарга зарба берди
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
09:59 / 10.06.2026