Парижда 2015 йилдаги терактлар бўйича суд ҳукми чиқарилди
2015 йилда Парижда содир этилган қатор терактлар оқибатида 130 киши ҳалок бўлган, 350 киши жароҳатланган эди.
2015 йилда Париждаги ҳужумлар бўйича суд жараёнида асосий айбланувчи Салоҳ Абдусалом умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда 29 июнь, чоршанба куни Париж Адлия саройида ҳакамлар ҳайъати маълум қилди.
32 ёшли Франция фуқароси Абдусалом ўша пайтдаги террорчилар гуруҳи бўлинмасидан омон қолган ягона шахсдир. У қамоқ жазосини 30 йилга қисқартириш ҳуқуқига эга бўлмайди. Бельгияда Абдусалом аллақачон 20 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Бошқа айбланувчилар ҳам узоқ муддат қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бельгия фуқароси Муҳаммад Абриний муддатини 22 йилга қисқартириш тақиқланган ҳолда умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Унинг ватандоши Муҳаммад Баккалий, шунингдек, швед Усама Крайем ва тунислик Софиен Аяри 30 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Қолганлари айблов сўраганидан бироз камроқ жазо олди.
Суд олдида жавоб берган келган 20 нафар судланувчидан 19 нафари барча моддалар бўйича айбдор деб топилди. 2015 йилги ҳужумлар бўйича суд жараёни тўққиз ой давом этди.
2015 йилнинг 13 ноябрида Парижда содир этилган қатор терактлар оқибатида 130 киши ҳалок бўлган, 350 киши жароҳатланган эди. Ўша куни кечқурун ҳужум қилганлар дастлаб Bataclan концерт залида қирғин уюштириб, бир қанча бар ва ресторанларга қарата ўқ узган. Германия ва Франция терма жамоалари ўртасидаги футбол ўйини вақтида Stade de France стадионида уч нафар худкуш террорчи ўзини портлатиб юборган.
ИШИД гуруҳи кетма-кет ҳужумлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Террорчилар гуруҳининг аксарият аъзолари ўзларини портлатиб юборган. Жангарилардан бири ўша куни кечқурун француз полицияси томонидан отиб ўлдирилган, қолганлари бир неча кундан кейин ўлдирилган.
Мавзуга оид
15:12 / 09.11.2024
Покистондаги станцияда теракт: 24 киши ҳалок бўлди
10:10 / 02.11.2024
«Крокус»даги теракт: ишда тўрт нафар янги айбланувчи пайдо бўлди
22:10 / 25.10.2024
Туркия пойтахтида теракт уюштирганларнинг шахси аниқланди
09:30 / 25.10.2024