Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қайта тикланувчи электр энергиясидан фойдаланувчилар учун компенсация ва субсидиялар берилади
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси томонидан Шаҳрисабз шаҳридаги “Oq Saroy Textile” МЧЖда қуёш электр панеллари ва сув иситиш қурилмалари ишлаб чиқарувчи ҳамда етказиб берувчи тадбиркорлик субъектлари маҳсулотлари кўргазмаси ташкил қилинди. Тадбирда Қашқадарё вилоят ҳокими Муроджон Азимов ҳам қатнашди.


Жорий йилнинг 10 июн куни Президент раислигида иқтисодиёт тармоқлари, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларида қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланиш чора-тадбирларига бағишлаб видеоселектор ўтказилганди. Ушбу тадбирда соҳани ривожлантириш учун нафақат ишлаб ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар, балки истеъмолчиларга ҳам қулайликлар яратиш ҳақида гап борганди.



“Давлат раҳбари раислигида ўтказилган йиғилишда Савдо-саноат палатасига бир қатор топшириқлар берилди. Хусусан, тадбиркорлик субъектлари ва кенг аҳоли қатлами ўртасида муқобил электр энергияси, тежовчи иситиш тизимларидан самарали фойдаланишни тарғиб қилиш мақсад қилинди. Мана, биринчи кўргазмамизни Қашқадарё вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда бошладик.
Ушбу семинарларда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан бевосита истеъмолчиларни учраштиришга эътибор беряпмиз. Ўртада воситачилар бўлмаса, маҳсулот таннархи кўтарилиб кетишининг олди олинади. Бундан ташқари, муқобил энергиядан фойдаланувчилар учун компенсация ва субсидиялар ҳам ажратиш кафолатланяпти”, деди Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Фарҳод Тошпўлатов.


Кўргазмада туман-шаҳар ҳокимлари, уларнинг ёрдамчилари, шунингдек, Шаҳрисабз шаҳрига яқин ҳудудлар, Китоб, Чироқчи, Шаҳрисабз ҳамда Қамаши туманларидаги хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари қатнашди.

Тадбирда ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи 25 та тадбиркорлик субъекти ўз маҳсулотлари билан иштирок этди.
Худди шундай кўргазмалар барча вилоятларда ўтказилиши режалаштирилган.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси (T)
Мавзуга оид
10:00 / 20.01.2026
Визаларни соддалаштириш, тур-пакетларни муқобиллаштириш, ноқонуний миграцияни камайтириш: элчи ва тадбиркорлар учрашувида қандай масалалар кўтарилди?
19:44 / 22.10.2025
“Қашқадарёда иш берувчилар ва ишчиларнинг қўнимсизлиги энг катта муаммо” – Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов
17:18 / 13.08.2025
“Қурувчи таннархидан эмас, бюджетга тўлайдиган солиғидан чегирма қилиб беряпти” – ССП раиси
15:19 / 07.07.2025