Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина “ДХР” ва “ЛХР”ни тан олишга қарор қилган Сурия билан дипломатик муносабатларни узди
Украина шунингдек, Сурияга нисбатан савдо эмбаргоси ҳамда Сурия юридик ва жисмоний шахсларига нисбатан санкциялар киритиш жараёнини бошлайди.
Украина ташқи ишлар вазирлиги Сурия билан дипломатик муносабатлар узилишини маълум қилди, деб хабар берди РБК.
Ушбу қарор Дамашқнинг ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган Донецк ва Луганск халқ республикалари суверенитетини тан олишига жавобан қабул қилинди.
Маълум қилинишича, Украина шунингдек, Сурияга нисбатан савдо эмбаргоси ҳамда Сурия юридик ва жисмоний шахсларига нисбатан санкциялар киритиш жараёнини бошлайди.
Киев Дамашқнинг қарорини қоралади ва бу нодўстона ҳаракат, Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига нисбатан тажовуз деб баҳоланишини билдирди.
Сурия “ДХР” ва “ЛХР” мустақиллигини тан олишга қарор қилгани ҳақида SANA агентлиги ва Сурия давлат телевидениеси 29 июн куни хабар берганди.
21 феврал куни Россия “ДХР” ва “ЛХР” мустақиллигини тан олганди.
Мавзуга оид
16:47 / 10.06.2026
Украина «Фламинго» ракеталари билан Чебоксарга зарба берди
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:25 / 09.06.2026
Киев ва Вашингтон Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилди
08:45 / 09.06.2026