Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Европага газ етказиб бериш бўйича тарихда биринчи марта Россияни ортда қолдирди
Июн ўрталарида «Газпром» «Шимолий оқим» газ қувури орқали Европага газ етказиб бериш камайишини эълон қилганди.
Фото: Getty Images
Июн ойида АҚШдан Европага суюлтирилган газ етказиб бериш ҳажми илк бор «Газпром» экспортидан кўпроқ бўлди, деб маълум қилди Халқаро энергетика агентлиги раҳбари Фотиҳ Бирол.
«Евроиттифоққа Россия томонидан газ етказилишининг кескин қисқариши натижасида тарихда биринчи марта Евроиттифоқ Россиянинг қувур орқали келадиган газига нисбатан АҚШдан суюлтирилган газни кўпроқ импорт қилди», — деди Бирол.
Унинг қўшимча қилишича, Евроиттифоқ қаҳратон қишга тайёргарлик кўриш учун газ истеъмолини камайтириши керак.
Июн ўрталарида «Газпром» «Шимолий оқим» газ қувури орқали Европага газ етказиб бериш камайишини эълон қилганди. «Газпром»нинг билдиришича, чеклов Siemens компанияси газ етказиш агрегатларини таъмирлашдан ўз вақтида қайтармагани билан боғлиқ.
Март ойида АҚШ бу йил Европага қўшимча 15 млрд куб метр суюлтирилган газ етказиб беришини маълум қилганди.
Мавзуга оид
21:42 / 14.04.2026
Эрон бешта араб давлатидан товон пули тўланишига эришмоқчи
10:10 / 14.04.2026
АҚШ вице-президенти: Эрон кейинги йўлни ўзи танлайди
09:48 / 14.04.2026
Мадяр: Венгрия Украина учун 90 млрд еврони блокламайди
08:06 / 14.04.2026